Янги
25.02.26
Йил бошидан буён бу масала кўплаб бухгалтерларни безовта қилмоқда.
Солиқ қўмитаси бизнинг сўровимиз бўйича юридик шахс жисмоний шахсдан бинони текин фойдаланишга олган ва аксинча – бинони жисмоний шахсга бундай шартларда берган вазиятларда қандай солиқ оқибатлари ва ҳисоботда акс эттириш бўйича мажбуриятлар юзага келишини мисоллар билан тушунтириб берди.
24.02.26
Солиқ қўмитаси ўзаро ҳамкорликнинг янги форматини – ўткир амалий масалалар бўйича ҳар ойлик қисқа муддатли учрашувларни йўлга қўймоқда. 2026 йил 25 февралда биринчи шундай учрашув – ЖШДС бўйича ҳисоботнинг янги шаклини тўлдириш муаммолари юзасидан бўлиб ўтади. Айнан шу ҳисобот сўнгги пайтларда солиқ органларига энг кўп мурожаатларга сабаб бўлмоқда.
Учрашувлар 20-30 иштирокчига мўлжаллаб ташкил этилади. Бу муҳокамани умумий мунозараларга айлантириш ўрнига, мавзуга оид суҳбатни олиб бориш имконини беради. Ҳар бир йиғилиш бир мавзуга бағишланади ва 2-3 соат ишлашга мўлжалланади.
Тафсилотлар:
23.02.26
2026 йилда Рамазон ойининг бошланиши 19 февралга тўғри келганини ҳисобга олсак, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Наврўз байрами нишонланадиган кунга тўғри келиши мумкин. Шунинг учун бу масалага аниқлик киритиши керак бўлган давлат раҳбарининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги фармони ёки қарорини кутамиз.
17.02.26
АОС бўйича проактив ҳисобот ва Xolis платформасига эга тадбиркорлар учун кутилмаган ва унчалик ёқимли бўлмаган ноқулай вазият («квест») пайдо бўлди:
1) ЯТТда 2026 йил январь ойида харидордан ягона QR-код ва PAYNET Холис иловаси орқали 150 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилди. «Электрон ҳамён»да 148,5 минг сўм акс этган, фоизини Xolis рақамли платформаси ечиб олган; Айтилганидек, солиқнинг 1 фоизини Xolis рақамли платформаси ечиб олган;
2) Xolis орқали реализация қилиш Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (100-код) акс эттирилган, бироқ ЯТТ бу суммани 100-код бўйича тўламаган, чунки солиқ 210-код бўйича тўланган. Нима нотўғри бўлиши мумкин?
3) кабинетга 100 коди бўйича 1,5 минг сўм миқдорида қарздорлик мавжудлиги тўғрисида талабнома келиб тушди...
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаган ушбу қизиқарли воқеанинг давоми buxgalter.uz сайтида:
16.02.26
Бухгалтер 11 февраль куни юридик шахс рўйхатдан ўтган жой (Юнусобод тумани) бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар (солиқ агенти) томонидан тўланадиган АОС бўйича ҳисобот топширди. Ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтган жой – Чилонзор тумани. Ҳисобот топширилган вақтда 208 коди бўйича шахсий ҳисобварақ очилмаган.
Кейинроқ счётлар автоматик равишда очилди, бухгалтер қайта ҳисоб-китобни Чилонзор туманига юборди ва... карточкада солиқни икки баравар кўпайтирди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА вазиятни шарҳлаб берди:
12.02.26
«Ўзини ўзи банд қилган шахслар (солиқ агенти) томонидан тўланадиган айланмадан олинадиган солиқ» ҳисоботи (42 401_2) 2026 йил 1 январдан амал қилади. Уни жўнатишда солиқ агентлари битта кичик, лекин муҳим жиҳатни ҳисобга олмасдан қийинчиликларга дуч келишяпти.
Ҳисоб-китоб топширилгандан кейин солиқнинг ҳисобланиши «қишлоқ хўжалигига тўғри келмаса» нима қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
10.02.26
2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилиш учун ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади. Солиқ қўмитаси қандай мурожаат қилиш ва ноль даражали ставкани ЭҲФда акс эттиришни тушунтирди:
10.02.26
2026 йилда ЯТТга айланган собиқ ўзини ўзи банд қилганлар шуни ёдда тутишлари керак: агар сиз фақат юридик шахслар билан ишлаётган бўлсангиз, энди улардан шахсий банк картангизга тўловларни олишни давом эттира олмайсиз. Ундан айланмадан олинадиган солиқни ҳам тўлаб бўлмайди. Бунинг учун банкда ҳисоб-китоб рақами бўлиши керак. Уни тезроқ очиш керак, чунки АОСни тўлаш муддатлари яқинлашмоқда.
Buxgalter.uz тушунтиради:
10.02.26
Бухгалтерлар ЖШДС ҳисоб-китобида рақамларни яхлитлаш нотўғри ишлаётганини аниқладилар. Эҳтимол, кейинчалик бу тузатилиши мумкин, лекин ҳозирча эсон-омон ҳисобот бериш учун бу ҳолатни ҳисобга олиш керак.
Нима ва қандай қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
09.02.26
Қурилиш-монтаж ишларидан (11307011001000000) ташқари, яна 27 та қурилиш фаолияти (ва конларни ишлатиш билан боғлиқ битта фаолият тури) бўйича шартномаларни my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак.
Улар бўйича МХИКнинг тўлиқ тасдиқланган рўйхатини биз Didox орқали олдик, улашамиз: