Янги

2025–2026 йилларда заргарлик соҳасини тартибга солишда нималар ўзгармоқда

02.07.25
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўз даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари бўлади. Шунингдек, улар маълум шартларга мувофиқ келганда бюджетга тўланган ҚҚСнинг 80 фоизини қоплаш имкониятига эга бўлади. Бошқа муҳим ўзгаришлар ҳам бор. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради

30.06.25
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларнинг асосий йўналишлари -- солиқ ҳужжатларида шахсларни электрон идентификация қилиш усулларини кенгайтириш (ЭРИдан ташқари), сув ресурслари бўйича ҳисоботни автоматлаштириш, ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш тартибларини соддалаштириш, «Маҳалла сервис» ташкилотлари, чарм-пойабзал саноат зоналари ва инфратузилма лойиҳалари учун имтиёзлар. Ўзгартиришларнинг бир қисми сентябрда кучга киради, бир қисми эса аллақачон амал қилмоқда. Батафсил -- buxgalter.uz шарҳида:

Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан нималар ўзгаради

27.06.25
2025 йил июль ойида қонунчиликка навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради, шунингдек Тошкент ва Тошкент вилоятида юридик шахслар учун совуқ сув ва канализация хизматлари тарифлари оширилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўловчилар 1 январдан қандай бепул тиббий ёрдам олади

25.06.25
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилари ва фуқароларнинг яна айрим тоифалари режали стационар тиббий ёрдамни бепул олиш имкониятига эга бўлади. Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига ҚҚС қандай қайтарилади

24.06.25
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. Барча муҳим тафсилотлар ва қайтариш тартиби – buxgalter.uz шарҳида:

Чакана савдога чегирмалар тўғрисида солиқ органларини олдиндан хабардор қилиш мажбурияти юкланадими

24.06.25
ҚҲТБТда 5 июлга қадар Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига ўзгартиришлар муҳокама қилинмоқда. Муҳокама қилинмоқда – бу баландпарвоз тарзда айтилган, чунки изоҳ қолдиришга уринишда тизим кўпинча хато чиқармоқда. Шунинг учун 4 кунлик муҳокама давомида 800 дан ортиқ ўқувчи лойиҳага 0 (3)та таклиф қолдирди холос. Аниқ қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётгани – buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Тоғли ва чўл ҳудудларида экстремал туризм объектларини ташкил этишга субсидияни қандай олиш мумкин

24.06.25
Ўзбекистоннинг 38 туман ва шаҳарида тадбиркорлар «тайпарклар» ва «зиплайнлар» — экстремал туризм мажмуалари ва пўлат арқон бўйлаб тез тушиш аттракционларини қуришга субсидия олишлари мумкин. Бу 2025 йил 19 июндаги 383-сон ВМҚ «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»даги қарорда назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Солиқ қарздорлиги бўйича СКга қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

20.06.25
16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Улар солиқ қарздорлигини ҳисобга олиш ва пеня ҳисоблаш, «умидсиз қарздорлик» ва «ҳуқуқий таъсир чоралари» тушунчаларини белгилаш масалаларига тегишли. Тафсилотлар – buxgalter.uz сайтида:

Асоссиз ундирилган жарималар учун тадбиркорларга фоизлар тўланади

16.06.25
28 июнгача ҚҲТБТда молиявий санкциялар ва жарималарни қўллаш тартибини, уларга эътироз билдириш тартибини белгилайдиган, шунингдек асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтаришни таъминлайдиган айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. У асоссиз ундиришнинг ҳар календарь куни учун жарима суммасидан фоиз тўлашни назарда тутади. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

2025 йил 22 июлдан бошлаб ўғитлар ва пестицидлар савдоси лицензияси учун давлат божи жорий этилади

16.06.25
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя воситалари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш лицензияси берилиши учун давлат божи миқдори белгиланди.12.06.2025 йилдан 362-сон ВМҚ билан лицензия паспорти мувофиқлаштирилмоқда. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: