Янги

Биржа савдолари иштирокчилари учун 5 та муҳим ўзгартиришлар

20.05.22
17 май куни ўтказилган товар-хомашё биржасида савдоларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан маҳаллий тадбиркорлар улушини ошириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Хусусан:

Рақобатга қарши ҳаракатлар учун жарималар оширилади (жадвал)

18.05.22
ҚҲТБТда рақобат, табиий монополиялар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Қулайлик учун buxgalter.uz ўзгартириш ва қўшимчаларни жадвалда тўплади:

«Тадбиркор виртуал офиси» ишга туширилгач, «Ягона ойна» ва my.soliq.uz порталлари нима бўлади

18.05.22
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъектларига лицензия олиш ва солиқ ҳисоботини топшириш имконини берадиган «Тадбиркор виртуал офиси»ни яратиш назарда тутилган Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилган. Шунингдек лойиҳада масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхати белгиланган, улар саволнома бўйича ўтказилади.

Солиқ кодексида нималар ўзгарди (ЎРҚ-767-сон Қонуни)

10.05.22
Президент томонидан 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-767-сон Қонун имзоланди. СКга киритиладиган асосий ўзгартиришлар шарҳи - buxgalter.uz да.

Ижтимоий тўловлар миқдори 2022 йил 1 майдан қандай ўзгарди

05.05.22
Президентнинг 29.04.2022 йилдаги ПФ-128-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорлари оширилди:

Фуқаролар ва иш берувчилар учун ички туризм соҳасида нималар ўзгаради

05.05.22
Президент томонидан 2022 йил 30 апрель куни “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди. Туризм тармоғи корхоналари қўшимча имтиёзларга эга бўлишди, иш берувчилар ўз ходимларининг мамлакат ичидаги саёҳат харажатларининг бир қисмини қоплаб беради, фуқаролар бундай харажатлар бўйича кешбэк олишлари мумкин.

2022 йил 1 майдан нималар ўзгаради

01.05.22
2022 йил 1 майдан миллий қонунчиликдаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради.

Божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш режимида нималар ўзгаради

01.05.22
2022 йил 1 майдан бошлаб Президентнинг ПФ-115-сон Фармонига мувофиқ божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишининг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади.

Бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда

29.04.22
Молия вазирлиги янги Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат ҳисобот топширишнинг белгиланган муддатларини узайтиради.

Тадбиркорлар касаначилар билан ишлашса

25.04.22
1 июлдан бошлаб касаначилик билан шуғулланадиган фуқаролар солиқ имтиёзларига эга бўлади. Шунингдек, ҳам касаначиларга, ҳам бундай меҳнат шаклини ташкил қиладиган тадбиркорларга субсидия ва имтиёзли кредитлар назарда тутилган (21.04.2022 йилдаги ПҚ-214-сон қарор).