Янги

Янги таҳрирдаги 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да нималар ўзгарди

14.07.20
2020 йил 1 июлдан бошлаб Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом ва 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга янги ҳужжат – ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормаларини, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш тартибини бирлаштирган 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти рўйхатдан ўтказилди. Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz учун махсус янгиликларни тавсифлаб берди.

Қандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади

10.07.20
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали шарҳида.

Сайёр солиқ текширувлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

29.06.20
Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат текширув учун асос ва уни ўтказиш чоғида текширувчилар ҳаракатини тартибга солувчи СК қоидаларини аниқлаштиради.

Касаллик варақаларини бериш шартлари ўзгарди

18.06.20
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Norma.uz шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА тафсилотларни тушунтирди:

Молия вазирлиги молиявий ҳисобот шаклларига тузатиш киритади: энди ШЖБПҲ ва ижтимоий солиқ қаерда кўрсатилади?

14.06.20
ҚҲТБТда молия вазирининг молиявий ҳисобот шаклларига ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 1-сон шакл Бухгалтерия баланси, 2-сон шакл Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Савол юзага келади: 45 ва 65-ҳисобварақлар чиқариб ташланган бўлса, энди ШЖБПҲга ажратмалар қаерда кўрсатилади? Ўзгартиришлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА шарҳида.

Жарималар: импорт ва экспорт қилувчилар учун нималар ўзгаради

10.06.20
2020 йил 16 августдан кучга кирадиган ташқи савдо операциялари амалга оширилишини назорат қилишнинг янги тартибини кўриб чиқамиз.

1 августдан бошлаб импорт енгил автомобиллар нархи қандай ўзгаради

10.06.20
Акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши импорт енгил автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида "Норма" эксперти Эльмира СИРАЗИЕВА гапириб берди:

Қандай ахборот солиқ сири ҳисобланади

09.06.20
Давлат солиқ қўмитаси янги Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш ва бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш тартибини тасдиқлади. Бошқалар қаторида, ҳужжат солиқ тўловчи тўғрисидаги қайси ҳисоб маълумотлари солиқ сири ҳисобланишини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларда ўз мобиль иловаси пайдо бўлади

09.06.20
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Батафсил - юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида:

1 августдан импорт қилинадиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади

05.06.20
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон қарор имзоланди деб маълум қилинади .