Янги
17.06.25
Кўплаб имтиёзлардан 29 - Хорижий шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисоблаш коди бўйича ҳисоботда ҳозир битта имтиёз – молиявий хизматлар учун 996 коди билан акс эттирилади.
Бошқа асосларга кўра имтиёзга эга бўлган солиқ тўловчилар нима қилиши кераклигини buxgalter.uz сўрови бўйича солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди:
17.06.25
Агар раҳбар ёки бош бухгалтер ўзгарган бўлса ёки йил якунларига кўра фаолият тури ўзгарган бўлса, ташкилот маълумотларини ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Буни «Юридик шахс профилини кўриш ва ҳисоб маълумотларини ўзгартириш» интерактив хизмати орқали бир неча марта босиш билан амалга ошириш мумкин.
Бу – оддий, йўриқнома – шу ерда >>>
16.06.25
Улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўғитлар ва пестицидларни маркировкалашнинг пилот лойиҳаси иштирокчилари таркибига киради. Улар бундай маҳсулотларни маркировкалаш барчага мажбурий бўлгунга қадар – 2026 йил 1 майдан бошлаб – ихтиёрий равишда унинг иштирокчиси бўлишлари ҳам, ундан чиқишлари ҳам мумкин.
Батафсил — buxgalter.uz шарҳида:
12.06.25
Ижарачи ташкилотлар сўнгги пайтларда солиқ органидан хатлар олишмоқда. Бу хатларда ижара нархининг коэффициент билан ҳисобланган ва унинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқдан ҚҚСни қўшимча тўлаш талаби билдирилган.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Агар бундай хат олган бўлсангиз, нима қилиш кераклигини аниқлаймиз:
12.06.25
Билвосита солиқлар юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан тўғридан-тўғри олинмайди, балки сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархига қўшилади. Билвосита солиқлар – бу қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғидир.
Материалдан сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
ҚҚС ва акциз солиғи тўловчиси ким эканлигини;
2025 йилда Ўзбекистонда қандай ставкалар ва билвосита солиқларни тўлаш муддатлари амал қилишини;
билвосита ва бевосита солиқлар нима билан фарқ қилишини.
11.06.25
«Корхона ускунани Ўзбекистонга етказиб бериш юзасидан чет эл контрагенти билан шартнома тузди. Ускунани монтаж қилиш ва созлашни ўз кучимиз билан бажардик. Солиқ органлари текширув чоғида норезидентнинг монтаж қилиш ва ўрнатиш бўйича хизматлари қийматидан солиқ ҳисоблашади, деб эшитдик. Солиқ органларининг бундай талқин қилиши қонунийми?».
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
10.06.25
7 июндан янгиланган шаклдаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати кучга кирди.
Янги кодлар 1 июндан қўлланилади:
09.06.25
ЖШДС бўйича ҳисобот топширгандан кейин солиқ тўловчилар «автокамерал»дан хатлар ола бошладилар. Бунда тизим хатолик бўлмаслиги керак бўлган жойларда хатолик кўрсатяпти.
Вазиятни buxgalter.uz учун солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:
05.06.25
Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш – бухгалтернинг асосий вазифаларидан биридир. Мақолада етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятлар қайси счётларда ҳисобга олинишини ва ўтказмалар учун қандай ҳужжатлар асос бўлишини кўриб чиқамиз:
05.06.25
Бегоналар my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчи – юридик шахснинг шахсий кабинетига кириб, у ерда юридик шахс номидан рухсатсиз ҳаракатлар қилиши мумкинми? Афсуски, мумкин. Лекин сиз ҳам бир неча осон ҳаракатлар билан бундай хавфларни сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин.
Buxgalter.uz тавсия қилади: