Сизнинг эътиборингизга 2021 йил давомида корхонангизда юзага келиши мумкин бўлган харажатларга боғлиқ 11 вазиятни ҳавола қиламиз. Ўзингизни текширинг: сиз уларни фойда солиғи бўйича якуний ҳисоботда тўғри акс эттирдингизми?
Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди.
2021 йил декабрь ойи учун ЭҲФни расмийлаштиришга улгурмаган тадбиркорлик субъектлари буни 2022 йилнинг 18 январига қадар амалга оширишлари мумкин. Молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар мазкур санага қадар қўлланилмайди.