Нима учун автокамерал назорат формулаларини такомиллаштириш керак

preview

Яқин келажакда биз солиқ ходимларига солиқ идорасига чақириш, ҳужжатларни сўраш, ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланган янги шароитларда камерал солиқ текширувлари тажрибасига эга бўламиз.

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу қонун максимал даражада самара бериши учун камерал назорат формулалари инвентаризациясини ўтказиш ва уларни амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайди.

 

Экпертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Агар автокамерал назорат формулалари қайта кўриб чиқилмаса ва такомиллаштирилмаса, унда 04.09.2023 й. ПҚ-292-сонли Қарор доирасида қабул қилинган қарорлар кутилган натижани бермайди – тадбиркорни камроқ безовта қилишнинг уддасидан чиқилмайди. Бундан ташқари, тадбиркорларга қийин бўлади. Илгари камерал текширув доирасида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар энди кечроқ босқичларда – солиқ органи ходимлари талабларини тақдим қилгандан кейин ёки жойида солиқ текширувларида ҳал қилинади. Агар солиқ органлари ходимлари солиқ тўловчининг тақдим этилган талабга нисбатан жавобига рози бўлмаса, жойига чиқиб текширувлар  ўтказишади. Битта автокамерал формулага мисол келтирамиз.

 

Битта автокамерал формула мисолида

Солиқ тўловчи бир неча бор автокамерал натижаларга кўра  қўшимча фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблаш талабини  олган. Сабаби ҳар доим бир хил бўладиган  номукаммал формулa. Ўз-ўзидан у узун, экспорт фаолиятининг турли хил вариантларини қамраб олади, аммо   унинг бенуқсон ишлашига тўсқинлик қиладиган камчиликлар мавжуд.

 

Формуланинг муаммоси нимада? Солиқ қонунчилигида «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экспорт» ва «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида экспорт» деган иккита тушунча мавжуд. Шундан келиб чиқиб, бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг икки тури мавжуд.

ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобварақ-фактура маълумотлари қуйидагича ўрнатилади:

  • республика ҳудудида экспорт бўйича – 1-илованинг 0101-сатрига  ушбу ҳисобварақ-фактура маълумотлари асосида белгиланадиган солиқ солинадиган ҚҚС  айланмасининг умумий суммаси таркибида;
  • Ўзбекистондан ташқаридаги экспорт учун – 1-илованинг 020-сатрига.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида хизматлар экспорти у қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, 7-илованинг 016-сатрида акс эттирилади. Ушбу сатр солиқ тўловчи томонидан тўлдирилади (кўк катак).

Шубҳасиз, автокамерал назорат формуласи тўғри натижа бериши учун уни қуйидагича тузиш керак:

0101-сатрда акс эттирилган ҚҚС солиққа тортиладиган айланманинг умумий суммасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига экспорт қилинадиган хизматлар суммаси айланмасининг бир қисми ҚҚС бўйича Ҳисоб-китобга 1-илова 020-сатр билан жамланиши керак ва натижа фойда солиғи бўйича Ҳисоб-китобга 7-илованинг 016-сатр кўрсаткичи билан солиштирилиши керак.

Бироқ формулада ҚҚС бўйича Ҳисоб-китобнинг 1-илова 020-сатрининг маълумотлари фойда солиғи бўйича Ҳисоб-китобнинг 7-илованинг 016-сатри билан таққосланади. Формулалар скриншотига қаранг.

Натижада Ўзбекистон ҳудудида ҳам, хорижда ҳам экспорт айланмасига эга бўлган солиқ тўловчилар бўйича дастурда қўшимча тўловлар чиқиб келади.

 

Солиқ тўловчи қандай ҳаракат қилган? Ҳозиргача бу масала камерал солиқ текшируви доирасида ҳал қилинган.  Бир марта эмас – олти марта. Солиқ органи ходимлари билан юзма-юз учрашувда камерал назорат формуласи номукаммал эканлигини исботлашга тўғри келган. Ҳар сафар солиқ органи ходимлари солиқ тўловчининг ҳақ эканлигини тан олишган.

Бироқ бу тушунтиришлар солиқ тўловчининг ҳам, солиқ органи ходимларининг ҳам кўп вақтни оларди. Савол туғилади, нима учун хато ҳақидаги маълумотлар Солиқ қўмитасига етиб бормаган? Нега камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилинмаган?

 

Формулa билан муаммони қандай ҳал қилиш керак? Бундай ҳолда нафақат автокамерал формулани, балки ҚҚС бўйича ҳисобот шаклини ҳам такомиллаштириш керак.

Республика ҳудудида хизматлар экспорти айланмаси ҚҚС бўйича Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0101-сатрида акс эттириладиган бошқа айланмалар билан биргаликда ҳисобланади. Дастур уларни умумий суммадан ажратиб ололмайди. Тегишинча, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизматлар экспорти алоҳида сатрга ажратилиши керак.

Бу амалиётда учраган биргина мисол. Агар Солиқ қўмитасининг бутун тизими бўйича камерал текширувлар натижалари умумлаштирилса ва таҳлил қилинса, такомиллашувини кутаётган автокамералнинг кўплаб нотўғри формулалари аниқланади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text193348_nima_uchun_avtokameral_nazorat_formulalarini_takomillashtirish_kerak