Қадамма-қадам йўриқнома: ДСҚнинг СМС-хабарномаси учун телефон рақамини қандай ўзгартириш мумкин

preview

Энди СМС-хабарномаларнинг барча созламасини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида мустақил равишда ўрнатиш мумкин. 4 декабрдан бошлаб янги тугма ва янги сервисдан фойдаланиш мумкин.

I. Агар СМС-хабарнома хизматини биринчи марта фаоллаштириш зарур бўлса

1. https://my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.

2.  Ўнгда – “Солиқ органлари билан ёзишмалар” бўлимида – “Шахсий кабинетни фаоллаштириш учун ариза” тугмасига босинг. Ариза шакли очилади.

3. Мазкур шаклда “Фаоллаштириш” вариантини танланг.

4. У орқали СМС-хабарномани олишни хоҳлаган телефон рақамини киритинг.

5. “Тасдиқлаш кодини жўнатиш” тугмасига босинг.

6. Тегишли майдончага СМС орқали олинган бешта белгили кодни олиб ўтинг.

7. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ўқиб чиққанлигингизни тасдиқланг.

8. “Жўнатиш” тугмасига босинг. Рақам жўнатилган заҳоти фаоллаштирилади.

II.  Хабарномалар келадиган телефон рақамини ўзгартириш зарур бўлса

1. Дастлаб эски рақам бўйича хабарнома хизматини деактивация қилинг. Бунинг учун https://my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.

2. Ўнгда - “Солиқ органлари билан ёзишмалар” бўлимида – “Шахсий кабинетни фаоллаштириш учун ариза” тугмасига босинг.

3. Очилган шаклда “Ҳаракатни тўхтатиб туриш” вариантини танланг.

4. “Жўнатиш” тугмасига босинг. Хизмат жўнатилган заҳоти бекор қилинади.

5. Энди янги телефон рақами билан хизматни фаоллаштиринг. Бунинг учун юқорида "I. Агар СМС-хабарнома хизматини биринчи марта фаоллаштириш зарур бўлса" бўлимида келтирилган 8 та қадамни бажаринг.

Эътибор беринг!
Агар бухгалтер бир нечта ташкилотда ишласа, у СМС-хабарномани барча шахсий кабинетлардан ўзининг битта рақамига расмийлаштириши мумкин.

ДСҚнинг Рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи Олимжон ДАВИРОВнинг сўзларига кўра, яқин вақтда шахсий кабинет орқали солиқ тўловчининг барча ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлади.