Солиқ тўловчилар навбатдаги хабарномани олдилар. Бу ҳолда нима қилиш керак?

preview

15 апрель куни кўплаб бухгалтерлар солиқ тўловчининг кабинети орқали ҚҚСни тўлиқ тўланмаганлиги ва улардан "шубҳали" контрагентларини аниқлаш тўғрисида хабарнома олишди. Buxgalter.uz сўровига кўра, 400 респондентдан 50 % дан кўпроғи хатни олганлигини (материал берилган пайтда) тасдиқлади. Бу ҳолда ДСҚ талабини бажариб бўлмайди!


Хабарда рўйхат рақами ва тўғридан-тўғри тугмани босиб жавоб бериш имкони йўқ. Шунингдек, манзилга жавоб бериш учун, ДСҚнинг қайси бўлими жўнатувчи эканлиги кўрсатилмаган. Аммо энг муҳими шундаки, шубҳали контрагентлар ҳам, шубҳали операциялар ҳам кўрсатилмаган. Бухгалтерлар бундай шароитда бирон-бир "тузатилган ҳисоб-китоблар"ни тақдим эта олмайдилар.

Хабарнома қуйидаги кўринишга эга:

Хабарнома шуни эслатиб ўтадики, СК 15-моддасига мувофиқ    солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.

Бундан ташқари, хабарда ижобий шаклда солиқ тўловчининг 2021 йил январидан мартигача бўлган даврда ҚҚС тўламаганлиги ва унинг контрагентлари "шубҳали" деб топилганлиги кўрсатилган. Солиқ аудитидан халос бўлиш учун тузатилган ҳисоботларни қайта топшириш таклиф этилади.

"Шубҳали" контрагент-компанияларнинг номлари ёки бошқа маълумотлар кўрсатилган хатга ҳеч қандай иловалар йўқ.

Эҳтимол, ушбу хабар  «хавфни таҳлил этиш» тизими томонидан хизматлар кўрсатишни автоматик тарқатишдир (жорий йилнинг февралида ишга туширилган).

Фалон санада жўнатилган/олинган хатга асосланиб, «ўз» солиқ органингизга кўрсатилган давр бўйича тушунтиришлар беришни тавсия этамиз.

Келажакда «хавфни таҳлил этиш» тизимининг натижалари бўйича жўнатишлар, шахсий кабинет интерфейсидан тўғридан-тўғри маълум бир хатга жавоб беришга имкон яратилишини истардим. Бу бошқалар қаторида , ДСҚнинг «бевосита мулоқоти» операторларининг вақтини тежайди.

Ва хатнинг ўзида  кўпроқ аниқлик бўлса (қайси контрагентлар, қайси операциялар?) – умуман яхши бўлар эди.                                                        

Диққат!            
Муаммоли контрагентлар бўйича ҚҚС солиқ чегирмалари ва фойда солиғи бўйича харажатларни қандай исботлашни солиқ маслаҳатчиси Наталья ТУРАЛИНОВА гапириб беради. Вебинар 21 апрель соат 15:00 да бошланади. Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

                               Саида ЖОНИЗОҚОВА