Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Артезиан сувидан фойдаланишда солиқ тўлаш керакми
“Корхонада ер ости сувларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома мавжуд. Артезиан қудуғидан сув ичимлик сув таъминоти учун фойдаланилмайди, фақат хўжалик-маиший (ХИС) ва ишлаб чиқариш (ИТС) эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Оқинди сувлар ютувчи ўраларга оқизилади. Йилига умумий сувни истеъмол қилиш ҳисоб-китоби мавжуд. Корхона сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керакми? Қандай ҳужжатлар асосида? Сувсоз билан сув истеъмоли бўйича шартнома тузиш зарурми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ жавоб беришди:
- Ҳа, бу вазиятда корхона сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керак. Уни, бошқалар қаторида республика ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни (сувни истеъмол қилишни) амалга оширувчи Ўзбекистоннинг юридик шахслари тўлайди .
Солиқ солиш объекти - ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари .
Корхона артезиан қудуғи сувидан ер ости сувларидан сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома асосида фойдаланиши боис, сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузиши шарт эмас.
Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми сувдан фойдаланишнинг бухгалтерия (дастлабки) ҳисоби ҳужжатларида акс эттирилган сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланади .
Агар сиз сув ўлчагич асбобларсиз сувдан фойдалансангиз, унинг ҳажмини сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сувни истеъмол қилишнинг технологик ва санитария нормаларидан, экинлар ҳамда яшил дарахтзорларни суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланг .