Кафолатли таъмирлаш учун бепул эҳтиёт қисмларни импорт қилган бўлсангиз

preview

“Ташкилот  кафолатли таъмирлаш учун бепул асосда эҳтиёт қисмларни импорт қилди. Уларни кирим қилиш ва сарфини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Божхона расмийлаштируви харажатлари қандай ҳисобга олинади? “Божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”.

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– Ҳаммаси вазиятга ва эҳтиёт қисмларни етказиб берувчи билан тузилган шартнома шартларига боғлиқ.

 

1-вазият:   етказиб берувчи билан тузилган дилерлик битимига асосан эҳтиёт қисмлар ускуналарга кафолатли таъмирлаш хизматини кўрсатувчи сервис маркази томонидан олинади

Бу ҳолда эҳтиёт қисмлар ташкилотнинг мулки ҳисобланмайди, у буларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиши мумкин эмас.

Техникани кафолатли таъмирлаш учун бундай эҳтиёт қисмларни балансдан ташқари счётларда ҳисобга олишни тавсия қиламиз: 002-счётда “Масъул сақлашга қабул қилинган ТМҚ” ёки мисол учун, 017-счётда “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”. Бундай счётдан фойдаланишни корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйинг.

Агар шартномага мувофиқ божхона тўловлари ва эҳтиёт қисмларни импорт қилиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни чет эл компанияси қопласа, уларни 4890-счёт “Бошқа дебиторлар қарзлари”нинг дебети бўйича акс эттиринг.

Эътибор беринг
Божхонада тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши керак эмас, балки қопланадиган харажатларга киритилиши лозим.

 

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Божхона божи ва эҳтиёт қисмларнинг божхона расмийлаштируви, уларни етказиб бериш бўйича харажатлар, шунингдек ускунани етказиб берувчи (чет эл компанияси) томонидан қопланадиган тўланган “божхона” ҚҚС акс эттирилди

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

6990 “Бошқа мажбуриятлар”

Буюртмаларни ҳисобга олган ҳолда эҳтиёт қисмлар кирим қилинди – кафолатли таъмирлашга доир шартномалар аналитикаси (субконто)

002 “Масъул сақлашга қабул қилинган ТМҚ” (ёки бошқа балансдан ташқари счёт. Масалан, – 017 “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”)

 

Кафолатли эҳтиёт қисмлар ўрнатилди

 

002 “Масъул сақлашга қабул қилинган ТМҚ” (ёки бошқа балансдан ташқари счёт. Масалан, – 017 “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”)

Ўрнатилган эҳтиёт қисм қопланди

5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”

4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”

 

2-вазият: эҳтиёт қисмлар ташкилотнинг ўзига ўз ускунасини таъмирлаш учун зарур

Бундай ҳолларда кафолатли таъмирлаш бўйича харажатлар одатда ускунани етказиб берувчи (ёки ишлаб чиқарувчи) томонидан у билан тузилган шартномада белгиланган кафолатли таъмирлаш муддатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ишлаб чиқарувчи завод ўз кучи ҳамда жалб қилинган таъмирлаш ташкилотлари кучи билан ускунани таъмирлашни ва унга техник хизмат кўрсатишни амалга ошириши мумкин. Ишлаб чиқарувчи заводдан (ускунани етказиб берувчидан) кафолатли хизмат кўрсатиш доирасида бепул олинган эҳтиёт қисмлар балансдан ташқари счётда акс эттирилади. Масалан – 017 “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”.

Агар ташкилотда ишлаб чиқарувчи завод томонидан қопланмайдиган чиқимлар юзага келса, уларни мазкур ускунадан қаерда фойдаланилишига боғлиқ ҳолда ва чиқимлар юзага келган даврда чиқимларни (харажатларни) ҳисобга олувчи счётга (2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ёки 9400 “Давр харажатлари”) олиб боринг.

 

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар олинди

017 “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”

 

Божхона тартиб-таомиллари, ўзга ташкилотлар хизматлари учун тўлов, ижтимоий солиқ ва таъмирловчи ишчилар иш ҳақи ва ҳоказо учун харажатлар амалга оширилди

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”,

9400 “Давр харажатлари”

6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”,

6990 “Бошқа мажбуриятлар”,

6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”,

6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар”

Кафолатли эҳтиёт қисм ўрнатилди

 

017 “Кафолатли таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар”

Таъмирлаш чоғида демонтаж қилинган носоз деталлар эҳтимолий фойдаланиш нархида ёки металлолом сифатида кирим қилинди

1090 “Бошқа материаллар”

9390 “Бошқа операцион даромадлар”