Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди

preview

Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.

 

Янгиланган МХИКларни ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.

Шунингдек, сиз tasnif.soliq.uz да МХИКни аниқлаштириб олишингиз мумкин. Излаш сатрида “фаол бўлмаган” эски МХИКни киритинг, натижаларда амалдаги янги МХИК кўрсатилади.

Агар рўйхатда керакли дори воситаси ёки тиббий буюм мавжуд бўлмаса, операторга дори воситасининг тўлиқ номи, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки мувофиқлик сертификатини тақдим этиш керак. Барча савол ва таклифлар бўйича 71-202-32-32 (ички 577 ёки 538) телефон рақами орқали мурожаат қилинг.

Эслатиб ўтамиз
МХИК - ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКМ чекларининг мажбурий реквизити. Кўрсатилаётган МХИК Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталогига мувофиқ бўлиши керак. 

 

Агар қўлланилаётган МХИК ўзгартирилган бўлса 

ЭҲФ тизимида

Tasnif.soliq.uz сайтида “танланган”га янги МХИКни қўшинг ва кейинчалик уни ЭҲФ ва бошқа электрон ҳужжатларда қўлланг.

Айтганча, чиқувчи ЭҲФдаги МХИКни сиз “танланган”га автоматик тарзда сақлашингиз мумкин. Бу келиб тушган товарга ЭҲФда янги МХИКдан фойдаланилган тақдирда улгуржи-чакана тармоқ бухгалтерлари учун қулайдир. Бунинг учун:

  • tasnif.soliq.uz да “Танланган товарлар ва хизматлар” бўлимида “Кирувчи ЭҲФнинг МХИК кодларини “Танланган МХИК” тоифасига қўшиш” функционалини ёқинг.

Шунингдек, шартли бирликлар ва янги МХИКларга шакллантирилган қадоқлар бўйича созламани кўчириб олиш мумкин. Бунинг учун:

  • tasnif.soliq.uz да “Қадоқлар” менюсининг товарлар карточкасида “танланганлар”га керакли ўлчов бирликлари ёки қадоқни қўшинг.

 

Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тизимида

Эътибор беринг

Харидорларга кешбэк тўлаш амалиётининг кўрсатишича: кўп дорихоналарда онлайн-НКТ чекларида ҳануз тўғри МХИК кўрсатилмаган.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бунинг учун жарималар назарда тутилган.

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар хотирасига киритилган маълумотларда эскирган МХИКларни амалдаги МХИКларга алмаштиринг. Бунда ТХКМ ёрдам бериши мумкин.

 

Хатолар учун жазолашадими

Ҳар қандай хатони имкон қадар тезроқ тузатиш ва юқорида баён этилганидек зарур созлашни амалга ошириш зарур.

Агар товар сизга хато МХИК билан келиб тушган бўлса, бу ҳақда етказиб берувчини огоҳлантиринг, у ўзидаги созлама ва ҳужжатларда хатони бартараф этиши керак.

Расмийлаштирилган ЭҲФда МХИКни тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этган ҳолда, онлайн-НКМ чекларида эса - солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси ёрдамида тузатиш мумкин.

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хабарининг 1-бандига мувофиқ ЭҲФдаги нотўғри МХИК учун 2022 йил  1 сентябрга қадар жазолашмайди. Цемент, шиша, ёғоч ва паxтага тегишли хўжалик операциялари бундан мустасно.

Бироқ солиқ тўловчилар янги МХИКларни ҳозир қўллашлари шарт, чунки бу солиқ органларининг ахборот тизимлари ишига бевосита таъсир кўрсатади. Хусусан, бунга қуйидагилар боғлиқ:

  • қонунчилик билан солиқ тўловчига тақдим этилган имтиёзларнинг автоматик тарзда қўлланилиши;
  • харидорлар учун чеклар бўйича кешбэк олиш имконияти.
Эътибор беринг
Яқин вақтда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун МХИК ўзгаради.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text179915_diqqat_dori_vositalari_uchun_mhiklar_yangilandi