Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МХИК ва ўлчов бирликлари янгиланганда нима қилиш керак
2022 йил 1 июлдан бошлаб МХИКлар янгиланди ва ёғоч учун қатъий белгиланган бирликлар маълум қилинди. Шунингдек, шакар ва сабзавотлар учун ягона ўлчов бирликлари жорий этилмоқда.
Янгиликлар билан қандай ишлашни buxgalter.uz шарҳида ўқинг.
МХИК
Ёғочни, шу жумладан ишлов берилган ёғочни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари ЭҲФ ва онлайн-НКМда фойдаланиладиган МХИКни классификатор билан янгиланган МХИКга мувофиқ келтиришлари керак.
Янгиланган МХИК кодлари рўйхатини ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.
Шундан кейин:
1) tasnif.soliq.uz сайтида шахсий кабинетда керакли МХИКни “Танланган МХИК”га киритинг;
2) назорат-касса техникасига киритилган товарлар МХИКга тузатиш киритинг.
Эслатиб ўтамиз, илгари аниқлаштирилган МХИК дори воситалари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар, цемент ва гилам маҳсулотлари учун жорий этилганди.
Ўлчов бирликлари
Ёғоч, шакар ва сабзавотлар МХИКга қатъий белгиланган бирликлар боғланди. Сабзавотлар учун қатъий белгиланган бирликлар билан МХИКнинг тўлиқ рўйхати - бу ерда.
Илгари бу маккажўхори, буғдой, арпа, пахтадан олинган чигит, пахта лентаси, кунжарага дахл қилган эди. Энди ушбу товарлар МХИК билан фақат бириктирилган ўлчов бирликларидан (қоидага кўра, улар тушувчи йўл-йўриқ сифатида тегишли устунда чиқади) фойдаланиш мумкин. Бу тадбиркорлик субъектлари ўлчов бирликларидан тўғри фойдаланишлари учун қилинган.
Шакар ва сабзавотлар бўйича ЭҲФ таҳлилининг кўрсатишича, тадбиркорлар кўпинча товарнинг ўзини эмас, балки қадоқланган идишни назарда тутган ҳолда уларни “доналаб” сотадилар. Бугун дастлабки ҳолатда ушбу товарлар МХИК билан фақат “килограмм”, “центнер” ёки “тонна”ни танлаш мумкин.
Қадоқ ҳам ўлчов бирлигига айланиши мумкин. Бунинг учун tasnif.soliq.uz сайтида уни сиз идишда реализация қиладиган ҳар бир товар учун яратиш зарур:
1) “Танланган МХИК” менюсида керакли МХИК рўпарасида “Қадоқни шакллантириш”га босинг;
2) келтирилган шаклни тўлдиринг;
3) “Қадоқни шакллантириш”га босинг.
Натижада ЭҲФда “Ўлчов бирликлари” устунларини тўлдиришда сизда қатъий белгиланган ўлчов бирликларидан (“килограмм”, “центнер”, “тонна”) ташқари, сизнинг идишингизни (“қоп”, “қути” ва ҳоказо) танлаш имкони бўлади.
Бундай ёндашув ДСҚ ахборот тизимларига реализация қилинган товарни ягона ўлчов бирликларида автоматик тарзда ҳисобга олиш имконини беради. Ҳатто идишдаги маҳсулот учун ҳам тизим унинг вазнини автоматик тарзда килограмм, центнер ёки тоннада аниқлаши мумкин. Бундай маълумотни таҳлил қилиш қулайроқ бўлади.
Сиз 71-202-32-32 (ички 548, 412) телефон рақами орқали қўшимча тушунтиришлар ёки ёрдам олишингиз мумкин.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади