Якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилда қандай солиқларни тўлайдилар

04.02.2019

Якка тартибдаги тадбиркорлар 2019 йилгача хўжалик фаолиятидан қатъий белгиланган солиқ тўлаб келганлар. 2019 йилдан бошлаб юридик шахслар сингари тадбиркорлик фаолиятидан солиқларни тўлайдилар  

  

Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) 2019 йил 1 январдан қандай солиқларни тўлашлари кераклигини билишлари учун «Norma» МЧЖ мутахассислари жадвал тайёрладилар. Унда ЯТТ тўлайдиган солиқлар реализация қилиш ҳажмига қараб гуруҳларга ажратилган:

 

Календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан ошмайдиган ЯТТ

Календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТ

Календарь йилда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушуми 1 млрд сўмдан ошган ЯТТ

Қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар .

Қуйидаги ЯТТ қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланмайди:

мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар;

Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган.

Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб тасдиқланган ставкалар бўйича тўланади .

4%лик ставка бўйича ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўлайдилар .

 

 

Юридик шахслар учун назарда тутилган умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар:

 

   фойда солиғи;

   ҚҚС;

   мол-мулк солиғи;

   ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ;

   акциз солиғи;

   сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

   йиғимлар ва тўловлар.

 

Обороти 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлганда ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлашлари мумкин.   

ЯТТ учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича юзага келадиган мажбуриятлар сақланиб қолади.

ЯСТ тўловчи ЯТТ учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича юзага келадиган мажбуриятлар сақланиб қолади.

Ягона ижтимоий тўлов тўлайдилар:

1) ЯТТ – ойига камида 1 ЭКИҲ миқдорида;

2) ЯТТ билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахслар – ойига 50% ЭКИҲ миқдорида.

 

 

 

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, улар Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот берувчи асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг