• beta

10 июлгача бухгалтер нима қилиши керак

02.07.2019

Ҳурматли бухгалтерларга яқинлашаётган июль ойи назорат саналарини эслатиб ўтамиз.

9 июль:

  • 2019 йил III чораги учун фойда солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК, 164-модда, 2-қисм).
  • 2019 йил учун ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида, микрофирма ва кичик корхоналар томонидан эса 1/4 қисми миқдорида  тўлашнинг сўнгги куни (СК, 286-модда, 1-қисм). ЯЕСни тўлашга ўтмаган, ер солиғини бир йилда 2 марта тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:
    • ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар;
    • ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар.

10 июль 2019 йилнинг июль ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар). Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайди.

Материални ўқишни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (СК, 354-модда, 3-қисм).

Бундан ташқари, 10 июль:

  • 2019 йилнинг июнь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 239-модда; 240-модда, 1-қисм);
  • 2019 йилнинг июль ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни (СК, 271-модда, 5-қисм). Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно;
  • 2019 йил июнь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар).

 

Татьяна Лымарева.


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг