1Uz масофадан ишлашга ёрдам беради

preview

«1Uz» фойдаланувчилари уйдаги компьютерга ўрнатиш учун лицензияли дастурни бепул олишлари мумкин.

- Лицензияли бухгалтерлик дастурларидан фойдаланиш ҳисоб-китобларда хатоларни олдини олиш ва ахборотни ишончли сақлаш имконини беради. «BePro Norma» директори Одил Турдиқуловнинг сўзларига кўра, «1 Uz»нинг барча фаол фойдаланувчилари дастурнинг яна битта ишчи версиясига бепул лицензия олишлари мумкин.

«1UZ Курьер» электрон ҳужжат айланиши сервиси орқали мижоз ЭРИ билан имзоланган расмий хат (намунага қаранг) жўнатиши лозим. Акция тафсилотлари билан ташкилот сайтида танишиш мумкин.

Акция доирасида олинган дастур билан ишлашни бошлаш учун:

  • уни уйдаги компьютерга ўрнатиш;
  • офис компьютерига ўрнатилган дастурдан маълумотлар базаларини юклаб олиш;
  • уйдаги компьютерга ўрнатилган дастурга маълумотлар базасини юклаш лозим.

Буларнинг ҳаммасини бухгалтер мустақил равишда бажариши мумкин. Зарурат бўлганда техник қўллаб-қувватлаш хизматига +95 193-21-15; +95 193-21-17 телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Масофадан ишлашда бухгалтерга яна «1Uz Курьер» электрон ҳужжат айланиши сервиси фойдали бўлади, унга ҳануз имтиёзли давр давом этмоқда. У контрагентлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш: ҳужжатлар билан алмашиш, ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва имзолаш имконини беради.

«1UZ дастурлари»:

  • бухгалтерия, кадрлар ва омбор ҳисобини юритишни автоматлаштиради;
  • фойдаланишда осон ва қулай;
  • миллий қонунчиликка асосланган;
  • ўзбек ва рус тилларида интерфейсга эга.

Олег ГАЕВОЙ