Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«Норма» компанияси кўп йиллик анъанага содиқ қолган ҳолда, ўз электрон тизимлари фойдаланувчиларини турли бонуслар билан хурсанд қилишни давом эттирмоқда.
Бонуслар Buxgalter Pro тизими функционалини тўлдиради – сиз учун фойдани оширади ва у билан ишлашни янада қулай ва фойдали қилади.
Бонуслардан қандай фойдаланиш мумкин
Бонуслар – бу сиз шартнома тузиб, Buxgalter Pro фойдаланувчиси бўлганингизда оладиган қўшимча фойдали ресурслардир.
Эътибор беринг!
Бонуслардан фойдаланиш учун қуйидагилар зарур:
- buxgalter.uz сайтида рўйхатдан ўтиш/авторизациядан ўтиш. Буни қандай қилиш керак >>>;
- Norma офлайн-тизим(лар)и фойдаланувчиси мақомингизни тасдиқлаш. Буни қандай қилиш керак >>>.
«Жавоб берамиз!» хизмати экспертларининг шахсий жавобларини олинг
«Жавоб берамиз!» хизмати жавоблари базаси.
Сизни қизиқтирган савол бўйича материални топиш ва бепул танишиш учун жавоблар каталогидан фойдаланинг.
«Жавоб берамиз!» базаси амалий масалалар бўйича экспертларнинг 30 000 дан ортиқ тайёр жавобларини ўз ичига олади. Тайёр жавобларни ўқиш имконияти чекланмаган!
«Жавоб берамиз!» хизмати экспертларига қуйидаги йўналишлар бўйича савол бериш мумкин:
- юридик: хўжалик, фуқаролик ва меҳнат ҳуқуқи;
- иқтисодий: бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботлар ва солиқ солиш.
Биз шунингдек саволни тўғри шакллантиришга ёрдам берамиз ва «Мансабдорларнинг ёзма жавоблари» бонуси доирасида давлат органлари билан ўзаро алоқа қилиш ташвишларини ўз зиммамизга оламиз.
Саволни қандай бериш мумкин?
Ўзингиз учун қулай усулни танланг ва жавобларни олинг:
- онлайн-ёрдамчи хизмати орқали – Buxgalter Pro электрон эксперт тизимига ўрнатилган чат. У тизим фойдаланувчилари учун очиқ. Биз сизнинг саволингиз бўйича тушунтиришларни ўз ичига олган материалларни тезкор тарзда танлаб берамиз. Мурожаатлар сони чекланмаган!
- Ўзингиз учун қулай вақтда buxgalter.uz сайти орқали
- 1172 «бевосита мулоқот» орқали иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача.
Эътибор беринг!
Экспертларга мурожаат қилишдан олдин:
- хизмат қоидалари билан танишинг;
- шахсий кабинетда тўғри телефон рақамини кўрсатинг;
- тариф режангиздаги бонуслар сони билан танишинг.
Профессионал билим ва кўникмалар олинг, малакангизни оширинг
Вебинарлар. Офисда, уйда ва ҳатто сафарда бўлганда ҳам вебинарларда бепул қатнашинг, энг долзарб мавзулар бўйича экспертларга саволлар беринг! Агар сиз вебинарда онлайн-трансляция режимида қатнашишга улгурмаган бўлсангиз, ҳар доим ёзувни кўришингиз мумкин. Билимларни қулайлик билан олинг!
Вебинарларда иштирок этиш сони чекланмаган!
Ўқув курслари. Ўзингиз учун қулай ўқитиш форматини танланг ва турли йўналишлар бўйича малакангизни оширинг:
- МҲХС ўрганиш учун пулли ва бепул курслар – нолдан ДипИФРгача – ifrs.academy;
- ACFP дастлабки малака имтиҳонига тайёргарлик бўйича пулли ва бепул курслар – buxgalter.academy;
- ACFP базавий ва профессионал малака даражалари имтиҳонларига тайёргарлик курслари – moliya.academy;
- кадрлар иши ва ходимларни бошқариш бўйича курслар – kadrovik.academy.
Авторизациядан ўтган фойдаланувчи ҳар бир пуллик курс бўйича 30% чегирмадан бир марта фойдаланиши мумкин. Ўқиш мумкин бўлган курслар сони чекланмаган.
Чегирмаларга ҳуқуқи бўлган бир ташкилотдан қатнашувчилар сони ташкилот томонидан харид қилинган маҳсулотлар сонига боғлиқ.
«Пойтахт» радиостанцияси эфирида раҳбар, бухгалтерни туғилган куни билан табрикланг
«Пойтахт» радиосидаги табриклар Norma тизимлари фойдаланувчилари – ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари учун янграйди. Бу – миннатдорчилик билдириш ва ноодатий совға қилиш учун ажойиб имконият.
Табриклар сиз танлаган тўлқинда янграйди:
- рус тилида (FM 107.2 тўлқинида);
- ўзбек тилида (FM 103.5 тўлқинида).
Эътибор беринг!
Санаб ўтилган бонуслар:
- тизимнинг ҳар бир нусхаси бўйича ҳисобланади;
- агар сиз бир нечта тизимни харид қилган бўлсангиз, жамланади;
- шартнома кучга киргандан сўнг тақдим этилади ва унинг амал қилиш муддати давомида мавжуд бўлади;
- агар шартноманинг амал қилиш муддати 12 ойдан кам бўлса, тақдим этилмайди;
- шартномага ўзгартиришлар киритилганда, шунингдек чегирмалар тақдим этилганда қайта ҳисобланади.
Call-марказнинг битта рақамини – 1172 ни эслаб қолинг. Барча сўровларингиз учун битта линия
Call-марказга мурожаат қилиш ёрдам беради:
- маҳсулотлар, сервислар, бонуслар бўйича маслаҳат олиш;
- керакли ҳужжатни топиш;
- «Жавоб берамиз!» хизмати экспертларига оғзаки савол бериш;
- техник муаммони ҳал қилиш;
- маҳсулот сотиб олиш.
Бизга ўзингиз учун қулай усулда мурожаат қилинг:
- call-марказ: 1172
- онлайн-ёрдамчи
- e-mail: office@norma.uz
- Tg чат: @norma_online_pomoshnik_bot