ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
АХС бўйича 48 та бепул вебинар
2022 йил давомида Молия вазирлиги Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассосацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда “НОРМА профессионал ривожланиш маркази” НТМ билан ҳамкорликда Аудитнинг халқаро стандартлари бўйича ўзбек ва рус тилларида 48 та бепул вебинарлар ташкил этилмоқда.
Вебинарлар аудиторлар, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бухгалтерлар, молиявий маслаҳатчилар ва бошқа ходимлар учун фойдали бўлади.
Вебинарлар жадвали ва маърузачилар тўғрисидаги ахборот webinar.cpr.uz да жойлаштирилади.