Бухгалтер 15 январгача нима қилиши керак

preview

Ҳурматли бухгалтерларга январь ойининг яқинлашиб қолган эътиборли саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.

9 январь:

  • мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар юзасидан Маълумотнома тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 417-м, 5-қ) ;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи юзасидан ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 431-м, 5-қ);
  • ер солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 432-м, 1-қ):

- айланмадан солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида.

10 январь:

  • айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан аванс тўловларини - йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан солиқ тўловчилар жорий тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўлашади (СК 417-м, 6-қ);

2019 йил декабрь ойи учун:

  • акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (СК 292 ва 293-м.);
  • Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томнидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни (2007 йил таҳриридаги СК 84-м, 10-қ.).
  • бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари томонидан олинган даромадлар ва бюджетга ўтказилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (2007 йил таҳриридаги СК 387-м. 5, 6 ва 7-қ.).

14 январь:

  • сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 444-м, 3-қ.);

2019 йил  декабрь ойи учун:

  • Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни ( 03.11.2016 й. 2836-сон низомнинг 16-банди ).

Татьяна ЛИМАРЕВА