Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
CIMA P1 ни сифатли ва арзон нархда топширишга қандай тайёргарлик кўриш мумкин
CIMA халқаро квалификацияси МДҲ мамлакатларида тобора талабгир бўлиб бормоқда. У Буюк Британиянинг Бошқарув ҳисоби бўйича мутахассислар халқаро ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган ва бутун дунёда тан олинган. «Norma» ПРМда 6 август куни соат 19.00 да ташкил этиладиган очиқ тақдимот маросимида CIMA ва имтиҳонга тайёрлаш курси билан танишиш имконига эга бўласиз.
– Молиявий директор, юқори бўғин бошқарувчиси ёки ўзингиз йўлга қўйган муваффақиятли бизнес раҳбари бўлишни истасангиз, CIMA (Chartered Institute of Management Accountants) квалификациясини эгалланг.
У бошқарув кўникмаларини ошириш – бизнесни ривожлантириш ва стратегик режалаштириш, барча даражадаги жараёнларни мувофиқлаштиришга йўналтирилган.
Курснинг очиқ тақдимот маросимига ташриф буюриб, CIMA ҳақида ҳамма маълумотларни билиб олиш, ўқитувчи билан танишиш имконини қўлдан бой берманг. Унда қуйидаги саволларга жавоб топасиз:
- Айнан сизга CIMA сертификати керакми?
- CIMA сертификацияси CAP/CIPA дастурларидаги бошқарув ҳисоби бўйича сертификациядан нимаси билан фарқланади?
- Имтиҳоннинг биринчи босқичи қандай ўтади, қандай қилиб бир уринишда ундан ўтиш мумкин?
- Имтиҳонларга мустақил тайёрланиш мумкинми?
- «Norma» ПРМда ўқитиш жараёни қандай кечади?
- Имтиҳонга қандай қилиб тўғри тайёргарлик кўриш мумкин?
- Имтиҳонларни топширишнинг «компьютер формати» қандай ишлайди?
Тақдимот маросими қуйидагилар учун фойдали бўлади:
- бошқарув ҳисоби ва ҳисобот соҳасидаги мутахассислар;
- молиявий менежерлар, бухгалтерлар;
- раҳбарлар ва бизнес эгалари;
- молия соҳасида юқори лавозимларга кўтарилишни ва касбий жиҳатдан ривожланишни хоҳловчи барча.
Курс ўқитувчиси:
Ирина ЗАВАЛИШИНА, ACCA DipIFR, CAP/CIPA, талабаларни молиявий ва бошқарув ҳисоби соҳасида халқаро малака имтиҳонларига тайёрлаш бўйича 15 йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчи. CIMA (Rus) P1 ва P2, АССА ДипИФР дастурлари бўйича тингловчиларни тайёрлайди, шунингдек ХМҲС, молиявий таҳлил ва молиявий менежмент соҳасида амалий тренинглар ўтказади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги компанияларда узоқ вақт мобайнида амалий иш тажрибасини орттирган. Эксперт, ХМҲС бўйича курслар, китоблар ва кўплаб мақолалар муаллифи.
Саволлар юзага келса, (+998 78) 148-11-72 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Тақдимот маросимига бу ерда ёзилиш мумкин.
Вебинарда учрашгунча!