ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Давлат органлари карантин бўйича саволларга жавоб берадилар - 4
Карантин даврида ёпиқ бўлган корхоналарнинг ходимларига қандай иш ҳақи тўланиши лозим? Меҳнат таътили тугаётган бўлса-ю, болалар боғчалари ҳали очилмаган тақдирда нима қилиш керак? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.
Дилафрўз ИКРОМОВА, Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари:
– 2020 йил 16 мартдан бошлаб карантин туфайли нодавлат ва оилавий ташкилотларга ДХШ асосида бюджетдан субсидиялар ажратилиши тўхтатилган. Шу муносабат билан айрим нодавлат МТМ мудиралари субсидиялар бериш тўхтатилганлиги сабабли ходимларга март ойи учун иш ҳақи тўламаяптилар. Бу қонунийми?
– Субсидиялар давлат мактабгача таълим муассасасида ҳар ойда ҳар бир болага ўртача харажатлар миқдорида тақсимланади. Мамлакатимизда 16 мартдан барча мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўхтатилганлиги сабабли Молия вазирлиги томонидан субсидиялар ажратилиши тўхтатилди. Бироқ бу ходимларга ойлик иш ҳақини тўламаслик учун асос бўлмайди.
Шу муносабат билан ҳар бир корхона ёки ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари турлича бўлганлиги ва меҳнат шартномаси ташкилот билан тузилганлиги сабабли, ўз ҳисобидан таътил ёки масофавий ишлаш иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосланиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосланиб қарорлар қабул қилиш керак.
Гайбулла ПРИМОВ, Адлия вазирлиги бошқармаси раҳбари:
– Давлат ташкилотида ишлайман. 16 мартдан бошлаб карантин даврида болалар боғчалари ёпилганлиги сабабли болани парваришлаш бўйича ҳақ тўланадиган таътил олдим. Таътилим тугашига 4-5 қолди. Болалар боғчалари очилмаса, нима қиламан?
– Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатиб турилиши давом этаётганлиги сабабли ходимнинг меҳнат таътили тугаган кундан ишга чиқиш имкони бўлмайди, у иш берувчининг номига вақтинчалик таътил ёки масофавий ишлаш тўғрисида ариза ёзиши керак.
– Карантин даврида кўчага узрли сабабларсиз чиққанлик учун қонун ҳужжатларида қандай жавобгарлик назарда тутилади?
– Инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишини бартараф этиш мақсадида белгиланган мажбурий карантин қоидалари бузилганда қуйидаги санкциялар назарда тутилган:
- фуқаролар учун – 4 460 минг сўмдан 6 690 минг сўмгача жарима;
- мансабдор шахсларга – 6 690 минг сўмдан 11 150 минг сўмгача жарима.
Ушбу қилмишлар одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса, шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
– Зарурат туфайли шахсий автомобилимда кўчага чиқишимга тўғри келди. ЙПХ ходими мени тўхтатди ва махсус рухсатномасиз автомобилни бошқарганим учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштирди. Қарийб 4 млн сўм жаримани тўлашим лозим. Бу қонунийми?
– МЖТКнинг 135-моддасига мувофиқ қуйидаги молиявий санкциялар назарда тутилган:
- шахслар томонидан Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқарганлик учун – 223 минг сўм;
- шахслар томонидан бошқарув ҳуқуқисиз транспорт воситаларини бошқарганлик, шунингдек бошқарув ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга бошқарувни топширганлик учун – 1115 минг сўм,
- бошқарув ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахслар томонидан транспорт воситаларини бошқарганлик учун 2230 минг сўм.
Карантин даврида махсус рухсатнома талаб этиладиган автомобилни махсус рухсатномасиз бошқариш эпидемияга қарши курашиш чораларини бузганлик ҳисобланади.
Кимларга рухсатнома стикери берилиши ҳақида бу ерда ва бу ерда ёзган эдик.
Шунингдек илгари ИИВда шахсий автомобилни бошқаришга тақиқни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида хабар берилган эди. Ҳуқуқбузарлар МЖТКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади (5 БҲМгача миқдорда жарима).
«АОКА» материаллари асосида.