Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Давстатқўм 2021 йил учун ҳисоботлар тақдим этиш саналарини кўчирди
2022 йил январда қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши муносабати билан Давстатқўм статистика ҳисоботининг 14 та асосий шакли бўйича топшириш муддатларининг 6 январга қадар (6 январь ҳам киради) узайтирилишини эълон қилди.
Хуллас, 2022 йил 6 январга қадар корхоналар қуйидагиларни топширадилар:
- 12- narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурсларининг ўртача нархлари тўғрисидаги ҳисобот”;
- 12- korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
- 12- korxona (sanoat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи”;
- 12- korxona (savdo) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
- 12- korxona (xizmat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи”;
- 4- sanoat (mahalliylashtirish) shakli “Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот”;
- 4- sanoat (metall) shakli “Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот”;
- 4- meva-sabzavot shakli «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисидаги ҳисобот”;
- 4- avto shakli “Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот”;
- 4- elektr transporti shakli “Транспорт тўғрисида ҳисобот”;
- 4- quvur yo’li shakli “Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи”;
- 4- qx (tashkilot) shakli “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
- 2- fx shakli “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот”;
- 2- dx shakli “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот”.
Хоҳишга кўра ҳисоботларни кўрсатилган муддатдан олдин жўнатиш мумкин.
Манбага қаранг.
Эътибор беринг
Сизга қуйидаги тавсия фойдали бўлиши мумкин: