Диққат! Цемент учун МХИК янгиланди

preview

Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори цемент МХИКларини инвентаризациядан ўтказишни якунлади. Унинг натижалари бўйича рўйхат тўлдирилди. Энди каталогда Ўзбекистон бозорида тақдим этилган цементнинг барча турлари учун МХИК мавжуд. Цемент ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва чакана реализация қилувчилар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда ҳисобга олишлари лозим.

 

Агар сизнинг ассортиментингизда цемент мавжуд бўлиб, унинг  учун МХИК ўзгарган бўлса, ЭҲФ ва онлайн-НКМ тизими созламасига ўзгартириш киритинг. Буни қандай амалга оширишни биз илгари “Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди” материалида ёзганмиз. Цемент бўйича шу тарзда амалга ошириш зарур.

ЭҲФ ва онлайн-НКМни қайта созлашни ортга сурманг! Молия вазирлиги ва ДСҚнинг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хабарининг 1-бандига мувофиқ, нотўғри МХИК қўллаганлик учун 2022 йил  1 сентябрга қадар жаримага тортишмайди. Бироқ солиқ органларининг ахборот тизимлари бугунги кунда янги МХИКларга созланган. Агар сиз уларга тўлиқ риоя қилмасангиз,  муаммолар бошланади...

Жумладан, кўп дорихоналар март ойи учун солиқ ҳисоботларини тайёрлаш чоғида МХИК кўрсатилмаган ёки эскирган МХИК кўрсатилган катта ҳажмдаги чекларга тузатиш киритишларига тўғри келди. Улар учун  бошқалардан ташқари, тўғри кўрсатилган МХИК - бу солиқлар бўйича имтиёзларни қўллаш шарти ҳисобланади .

Эътибор беринг

Мутахассислар нафақат МХИКни, балки товар номини ҳам классификаторга мувофиқ келтиришни тавсия қилишади. Бу борада мураккабликлар юзага келади, сабаби классификаторда келтирилган номи чекда “Товар номи” реквизити остида ажратилган жойга нисбатан узунроқ бўлиши мумкин.

Бу ҳолда номини қисқартириш мумкин, бироқ бунда гап қайси муайян товар ҳақида бораётгани тушунарли бўлиши керак.

 

Янги МХИКни қаердан излаш керак

2022 йил 7 апрелдан жорий қилинган цемент учун МХИКнинг янгиланган рўйхатини ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин.

Шунингдек, МХИКни tasnif.soliq.uz нинг излаш тизими ёрдамида текшириш мумкин.

71 202-32-32 (ички 577, 559, 519) телефон рақами орқали савол беришингиз ёки ўз таклифларингизни юборишингиз мумкин.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text180529_diqqat_cement_uchun_mhik_yangilandi