ДСХО мулоқот қилиш учун очиқ ва тайёр

preview

Ҳурматли солиқ тўловчилар! Маълумки, ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кўпчиликда солиқ соҳасидаги масалалар юзасидан тушунмовчиликлар, саволлар юзага келади ёки улар қонунбузарлик ҳолатларига учрайди. Айримлар эса фуқароларни қасддан солиқ органларига қарши чиқаришга ундайди.

ДСҚ юзага келаётган муаммоларни амалий ва қонун доирасида ҳал этиш ташаббуси билан чиқади. Қўмита ишонч билан айта оладики, ечимсиз муаммо йўқ.

Сиз ДСИ ёки айрим ходимлар фаолиятидан қониқмаяпсизми, солиқ турлари, ҚҚСга оид саволларингиз борми?

ДСҚнинг (71) 244-97-54 телефон рақамига (соат 10.00 дан 17.00 гача) ёки электрон тарзда мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатингиз қисқа муддатда кўриб чиқилади. Агар зарурат бўлса, Қўмита раҳбарияти ушбу масалани шахсан кўриб чиқади.

 

ДСҚ Матбуот хизмати ахбороти асосида.