ДСҚ январь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай топширишни тушунтирди

preview

3 мартдан бошлаб солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг янги шаклидан - мазкур солиқлар бўйича тўлдириш ва топшириш учун ягона шакл сифатида фойдаланиш мумкин. Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида ДСҚ уни тўлдириш бўйича йўриқномани эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.


Ҳисоб-китоб шакли Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февралда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

ДСҚ янгиликлар шарҳини эълон қилди:

  • 30.10.2020 йилдаги ПФ-6098-сон Фармонга мувофиқ янги шакл қурилиш ташкилотлари томонидан меҳнат шартнома тузмасдан муддатли равишда ёлланган ишчиларга нақд пулда иш ҳақи тўланиши юзасидан тақдим этилган реестрлар асосида солиқ тўловчиларни автоматик равишда идентификация қилиш ҳамда тўланган ЖШДС ва ижтимоий солиқларнинг ҳисобга олинишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
  • Фармонга мувофиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 5-иловасига  қўшимчалар киритилди (батафсил  - қуйидаги қўлланмада).
  • Қурилиш ишлари бажарилаётган объект бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 10%дан кўп бўлмаган қисмини нақд пулда тўланиши ҳисобини юритиш мақсадида “Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан маълумотнома”  7-илова тўлдирилади.
  • Ҳисоб-китоб реестрида (5-илова) иш ҳақи ҳисоб-китоби учун зарур бўлган маълумотлар “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби” шаклида иш берувчи томонидан  электрон шаклда расмийлаштирилади.
  • Ҳар ойда ҳисобланган иш ҳақи тўғри акс эттирилиши учун Ҳисоб-китобга ҳисобот даврида ҳисобланган “меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича” - 0110-сатр қўшилди.
  • 0110-сатр 5-6 устунлари қўлда киритилган кўрсатгичлар асосида шакллантирилади.
  • Ҳисобот юборилиши учун 0110-сатр 5-илованинг 7-устуни билан мос келиши лозим”.

ДСҚ матбуот хизматида аниқлаштиришларича, агар солиқ тўловчи январь учун ҳисоботларни эски шаклларни қўллаган ҳолда топширган бўлса, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қайта топшириш шарт эмас, сабаби мазкур Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича ДСҚ йўриқномасидан бу ерда фойдаланиш мумкин.

Buxgalter,uz экспертлари Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича ўзларининг амалий тавсияларини тайёрлашмоқда. Ҳар доимгидек - мисоллар билан.

Биз албатта уларни 5 мартда эълон қиламиз.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text167966_dsq_yanvar_uchun_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobini_qanday_topshirishni_tushuntirdi1