Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«E-aktiv» тизими ўтмишда қолади, ЭТТЮ нотўғри расмийлаштирилганлиги учун – жарима солишмайди
2024 йил 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси тадбиркорлари билан очиқ учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВ бир нечта муҳим баёнотлар қилди. Хусусан – E-aкtiv долзарб эмаслиги, у энди бўлмаслиги ҳақида.
E-aкtiv тизимидан воз кечиш тўғрисидаги қарорни Солиқ қўмитаси раиси бундай тушунтирди:
– «Замонавий солиқ инструментларидан фойдаланган ҳолда ҳозирда товар (хизмат)лар кирим ва чиқимлари бўйича етарли маълумотлар шакллангани сабабли E-aktivга эҳтиёж қолмади».
Жорий этилаётган ЭТТЮ тизимига нисбатан Шерзод Кудбиев бундай деди:
– «Электрон товар-транспорт юк хатини нотўғри тўлдирганлик учун чора қўлламаймиз».
Учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Бизнес-омбудсман вакили Дилмурод Қосимов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.