ЭРИ учун тўлов реквизитлари ўзгарди

preview

my.soliq солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида бу ҳақда хабар беради.

Эълонда ЎзР ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУКнинг 31.07.2019 йилдаги Оммавий офертаси ҳам келтирилган. Унда ЭРИ тўлови учун янги банк реквизитлари кўрсатилган.

ЭРИни рўйхатдан ўтказиш ва сертификат олиш учун тарифлар эса аввалгидек қолдирилди:

  • хўжалик юритувчи субъектлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун –  ЭКИҲнинг 10%и (22 300 сўм);
  • жисмоний шахслар учун – ЭКИҲнинг 7%и  (15 610 сўм).

ЭРИга оид саволларга жавобларни ДСҚ ҳузуридаги Калитларни рўйхатдан ўтказиш маркази сайтидан ҳам билиб олиш мумкин.