Февраль ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича проактив ҳисобот тартибини синовдан ўтказамиз

preview

Охирги 3 кун ичида бухгалтерлар ўз «шахсий кабинетлари»га кўплаб қизиқарли маълумотларни олишди. Жума куни ер ва мол-мулк солиғи бўйича, шанба куни ҚҚС бўйича, якшанба куни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни шакллантиришнинг проактив тартиби тўғрисида хабарномалар бўлди.

Агар ҚҚС қисмида проактивлик бўйича саволлар унчалик пайдо бўлмаган бўлса, иш ҳақи солиқлари бўйича  жуда ҳам кўп масалалар бор. Бухгалтерга бир лаҳзада шунча нозик жиҳатлар автоматлаштирилганда, у дарҳол тушунади бу яхшилик билан тугамайди... Ҳақиқатдан унчалик узоқ бўлмаган «автомат»ни шакллантириш учун солиқ идораси барча керакли маълумотларни қаердан олиши тушунарсиз. Бухгалтер 5 кун ичида тузатишлар киритишга улгуриши учун у буни қайси санадан амалга оширади.

Якшанба кунги билдиришнома айнан шу ҳақда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳамма нарса унчалик қўрқинчли эмас деб ҳисоблайди:

Муҳим маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хуллас, билдиришномада ёзилганлардан келиб чиқиб, бухгалтерлар ҳисобот тақдим этиш муддати тугашидан камида 5 кун олдин маълумотларни проактив сервисга киритадилар, кейин эса «автомат»ни тўғрилаб, ҳисоботларни ушбу 5 кун ичида юборадилар.

 

Гулнора ЭРГАШЕВА:

Бухгалтерларни тинчлантириш керак, деб ўйлайман. Кўпчилик буни Е-активга ўхшаш нарса деб ўйлайди, биз у ерда буйруқлар, табеллар, таътиллар ва шунга ўхшаш нарсаларни тўлдиришимиз керак бўлади. Аммо бу табеллардан бухгалтер учун солиқ ҳисоботини шакллантира оладиган дастур мавжуд эмас ва у яқин орада пайдо бўлиши даргумон.

Бугунги воқеликдан келиб чиқадиган бўлсак ЖШДС ҳисоб-китоби бизда ҳозир ноаниқ ҳолатда. Excelда илова (файл-шаблон) ни шакллантирамиз ва уни Ҳисоб-китобга бириктирамиз. Ходимлар бўйича «мовий» катакларни қўлда тўлдирамиз, имтиёзлар қўямиз ва ҳоказо. Ва агар мен реестрни тўғри шакллантириб, уни киритган бўлсам, бу рақамларнинг барчаси автоматик равишда «сариқ» катакларга тўлдирилади.

Солиқчилар нимани таклиф қилмоқда (ва нима қила олади)?

Биринчидан, my3.soliq.uz шахсий кабинетида (профилни кўриш – юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини ўзгартириш) «Умумий маълумотлар» бўлимида «Ходимлар» саҳифаси пайдо бўлди, у ерда даврни танлашда иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар кўрсатилади. Ушбу маълумотлар аллақачон топширилган ҳисоботлар асосида тўпланади.

Декабрь ойи якунлари бўйича биз сиз билан тегишли маълумотларни тўлдирамиз ва одатдаги усулда ҳисоботларни юборамиз. Январь ойи ҳисоботидан бошлаб ва ундан кейин бизга маълумотларни проактив хизматга киритишни таклиф қилишади. Эҳтимол, бу ўша шаблон файл бўлар. Ушбу маълумотлар асосида тизим текширилиши ва юборилиши керак бўлган солиқ ҳисоботларини шакллантиради. Агар бухгалтер тузатиш киритмаса, бу унинг рақамларга қўшилганини англатади. Ва тизим бу ҳисоботни тўғри деб қабул қилади.

Агар у проактив хизматга янгиланган маълумотларни киритмаса, нима бўлади?

– Катта эҳтимол билан, тизим ўтган ой учун мавжуд маълумотлар бўйича ҳисоботни ўсиб борувчи якун билан шакллантиради. Шартли равишда айтганда, агар январь ойида ходим Ивановга менда 5 млн ҳисобланган бўлса, февраль ойида тизим унга автоматик равишда ортиб борувчи якун билан 10 млн (5 + 5) ёзиб беради.

Шундай қилиб, бухгалтер, одатдагидек, ҳар ойда ўтириб, ушбу реестрларни шакллантириши, ушбу маълумотларни проактив сервисга киритиши ва улар бўйича «автомат»га тузатишлар киритиши керак.

Агар бухгалтер «автомат»га тузатиш киритмаса ва «жўнатиш» тугмасини босмаса, нима бўлади?

– Бизда ҳозирнинг ўзидаёқ айрим ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантирилади. Масалан, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганларнинг айланмадан ҳисоботи. Шу билан бирга, агар «Юбориш» тугмаси босилмаса, ҳисоботнинг ўзи «юборилганлар»га ўтмайди.

Шунинг учун бухгалтер «автомат»га тузатиш киритмаслиги мумкин, лекин ҳисоботни жўнатмаслиги мумкин эмас. Акс ҳолда, бу муддатларни ўтказиб юборишга ва санкцияларга олиб келади.

Бошқа томондан, проактив ҳисобот шакллари бўйича ўтказилган вебинар-тренингда солиқчилар агар бухгалтер текширувдан сўнг ҳисоботни юбормаса, буни солиқ органларининг ўзи амалга оширишини маълум қилишди. Шундай экан, бу амалда қандай рўёбга чиқишини кўрамиз.

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text212952_fevral_oyida_jshds_va_ijtimoiy_soliq_buyicha_proaktiv_hisobot_tartibini_sinovdan_utkazamiz