ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Жисмоний шахслар учун ижаранинг энг кам ставкалари 6-25%га оширилди
“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади.
Солиқлар пасайтирилишига йўл қўймаслик учун 2014 йилдан буён ҳукумат кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришнинг энг кам ставкаларини белгилайди. Ижарага берувчи ўзининг мол-мулкини жуда арзон ёки ҳатто бепул тақдим этишга ҳақли. Бироқ бюджет бундан зиён кўрмаслиги керак. Ижаранинг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, 12% ЖШДСни тўлашга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ставкалар индексация қилинган:
- нотурар жойлар учун – 15-25%га. Тошкент шаҳридаги нотурар кўчмас мулк бўйича ижаранинг энг кам ставкалари ҳаммасидан кўп ўсди – ойига 1 кв.м. учун 25 минг сўм.
- автотранспорт воситалари учун, ўртача – 6%га .
Фуқаролар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларга 2020 йилда 12% ставка бўйича ЖШДС солинади.
Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳар йили вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқлайди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан яқин вақтда NORMA «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.