Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кўчмас мулкни янги регламент бўйича бошқа юридик шахсга қандай топшириш керак
3 декабрдан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (29.11.2024 й. ВМҚ-795) кучга кирди, деб хабар беради norma.uz портали.
Регламент ҳадя ва рента шартномаларидан ташқари, нотурар кўчмас мулкни юридик шахслар ўртасида топшириш ҳолатларининг барчасига татбиқ этилади.
Муҳим янгиликлар ва уларга экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Муҳим: янги Регламент юридик шахсларга кўчмас мулкни бошқа юридик шахсга топшириш тўғрисидаги шартномаларни мустақил тузиш ёки нотариал тасдиқлашга тўсқинлик қилмайди. У ДХМ хизматларидан шу мақсадда фойдаланадиганлар учун мўлжалланган.
Шартнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
1) аризачилар (юридик шахс вакиллари) мурожаат билан шахсан ДХМга ташриф буюрадилар;
2) ДХМ 20 дақиқа ичида аризачиларнинг шахсини тасдиқлайди, шартноманинг шахсан имзоланганлиги фактини тасдиқлайди ва шартномани Давлат кадастрлари палатасига юборади;
3) Давлат кадастрлари палатаси ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказгандан сўнг давлат реестридан кўчирмани ДХМга юборади;
4) ДХМ кўчирмани олгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни аризачиларнинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уларни хабардор қилади. Сўров бўйича кўчирма қоғоз шаклида берилиши мумкин.
ДХМ орқали шартномаларни расмийлаштириш учун йиғим БҲМнинг 2 бараварини ташкил этади.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия этади:
- Корхона қўшиб олинганда ёки мулкни текин топширишда активлар киримини қандай акс эттириш керак;
- Кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича айланмани қачон эътироф этиш лозим;
- Текинга олинган асосий воситалар қандай ҳисобга олинади;
- Бошқа асосий воситаларга алмашиб олинган асосий воситаларни қандай ҳисобга олиш керак;
- 2025 йил 1 январдан асосий воситаларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак.