Президент бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича фармойиш берди

preview

2020 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 9.12.2019 йилдаги ПҚ-4546-сон қарори билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (ҳокимликлар) алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади; 28 турдаги маълумотномалар бекор қилинади; 29 та идоралараро  комиссиялар ва кенгашлар тугатилади.

1. Ҳокимликлар кимга ва қандай функцияларни ўтказишади?

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари (ваколатлари)

Функция (ваколат) ўтказиладиган субъект

1

Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш

Республика Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари

2

Биргаликда фойдаланиладиган сув объектларида сувдан умумий фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш шартларини белгилаш

3

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасинннг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари

4

Давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган захира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун рухсатнома бериш

5

Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини (йўл қўйиладиган узоқликда эканлигини) белгилаш

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари

6

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш

Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари

7

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш

8

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш

Туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари

9

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

10

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш

Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармалари

11

Риэлторлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия бериш

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари

 
  Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳокимликларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи функция ва ваколатлари чиқариб ташланади: 

  • технологик, ўрмон-мелиорация, агротехник, гидротехник, санитария-техник тадбирларни келишиш;
  • бузилиши учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган, жамоат тартибини сақлаш масалалари, агар улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек, табиий офат ва эпидемиялар билан курашиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш;
  • атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг турғун манбалари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддаларни чиқариш бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган шартлар ва талаблар бузилиши билан боғлиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш;
  • ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш;
  • бозор фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилиш.

2. Давлат органлари ва ташкилотларига қуйидаги маълумотномаларни талаб қилиш,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига эса уларни бериш тақиқланади:

  • Яшаш жойидан маълумотнома;
  • Ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома;
  • Доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома;
  • Доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома;
  • Яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома;
  • Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
  • Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
  • Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
  • 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома;
  • Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
  • Вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлнгини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома;
  • Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома;
  • Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома;
  • Шахсий ёрдамчн хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
  • Ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома;
  • Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома;
  • Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома;
  • Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
  • Ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома;

3. Қайси идоралараро ва коллегиал органлар тугатилади ва уларнинг функциялари кимларга берилади (Тугатиш ва функцияларни бошқа органларга ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар учун 2020 йилнинг 1 мартига қадар муддат берилган):

Идоралараро коллегиал орган

Орган ташкил этилиши учун асос бўлган ҳужжат

Функциялар (ваколатига оид қисми бўйича) кимга ўтказилади

I.  Президент ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган органлар

1

Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси

Президентнинг 2006 йил 21 апрелдаги “Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-330-сон қарори

Ўтказилмайди

2

Хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

Президентнинг 2012 йил

10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги

3

Тошкеит халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия

Президентнинг 2017 йил 4 майдаги “Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номини бериш тўғрисида”ги ПҚ-2950-сон қарори

Ўтказилмайди

4

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси

Президентнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”'ги ПҚ-3031-сон қарори

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5

Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардаи самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси

Президентнинг 2017 йил 20 июлдаги “Тошкент вилоятининг маъмурий- ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3142-сон қарори

Ўтказилмайди

6

Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича Идоралараро кенгаш

Президентнинг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231 -сон қарори

Молия вазирлиги

 

Давлат солиқ қўмитаси

Ҳисоб палатаси

7

Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи

Президентнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3301-сон қарори

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

8

Божхона тартиб- таомиллари ва экспорт- импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ

Президентнинг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб- қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сон қарори

Ўтказилмайди

9

Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия

Президентнинг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3532-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

10

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ

Президентнинг 2018 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3578-сон қарори

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

11

Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора- тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

Президентнинг 2018 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3586-сон қарори

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси

12

“Бухоро-агро” ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия

Президентнинг 2018 йил 10 июлдаги “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3843-сон қарори

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

13

Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия

Президентнинг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорл игини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3846-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган органлар

14

Тил ўргатиш Жумҳурият Кенгаши

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги “Жумҳурият ўқувчи-ёшларига ва мутахассисларига чет тилларни кенг кўламда ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантирищга оид тадбирлар тўғрисида”ги 197-сон қарори

Ўтказилмайди

15

Тиббиёт техникаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 6 ноябрдаги “Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 490-сон қарори

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл хўжалиги кенгаши

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги “Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 358-сон қарори

Транспорт вазирлиги

17

Қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги “Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 358-сон қарори

Ўтказилмайди

18

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси (ЎзИДМҚ)

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 256-сон қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

19

Фавқулодда вазиятларни прогнозлаш ва олдини олиш бўйича давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги “Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги 71-сон қарори

Фавкулодда вазиятлар вазирлиги

20

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси

Вазирлар Маҳкамасннинг 2009 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 277-сон қарори

Транспорт вазирлиги

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

21

Тошкент шаҳрида транспорт  инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги “Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 20-сон қарори

Ўтказилмайди

22

Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 377-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

23

“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “'Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 168-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

24

Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сон қарори

Сув хўжалиги вазирлиги

25

Комплекс чора- тадбирлар амалга оширилишининг сўзсиз таъминланишини таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро комиссия

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги “Республиканинг иссиқлик

ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"”ги 300-сон қарори

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

26

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги “Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сон қарори

Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

27

Жиззах вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги “Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбиpлap тўғрисида”ги 332-сон қарори

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Молия вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси

Марказий банк

Жиззах вилояти ҳокимлиги

28

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сон қарори

Халқ таълими вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъмнилаш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия

Вазирлар Маҳкамасннинг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939-сон қарори

Ички ишлар вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text156277_prezident_byurokratik_tusiqlarni_qisqartirish_buyicha_farmoyish_berdi