ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёз бизнесга фойдали эмас

preview

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ўрта бизнес тўғрисидаги Президент қарорини муҳокамага қўйди. Ҳужжат айланмаси 3 млрд сўмгача бўлган корхоналарни ҚҚСдан озод этишни таклиф қилади. Солиқ кодексида бундай чора назарда тутилганми,  деган савол билан биз Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВга мурожаат қилдик.

- Кодекс ишлаб чиқувчилари фикрига кўра ҚҚС бизнес учун юклама бўлмаслиги керак. ҚҚС занжирини таъминлаш учун уни барча иштирокчилар тўлаши керак, сабаби ундаги узилиш кейинги бўғинга юк бўлади. Ва ушбу бўғин корхоналарига ҚҚС “айланмадан солиққа” айланади.

Тўловчи бўлмаганлар “кирувчи”  ҚҚСни ҳисобга олишдан маҳрумлар ва уни таннархга қўшишга мажбурлар. Шу боис ўрта бизнесга ҚҚС тўламаслик имкониятини бериш тадбиркорларнинг ўзларига фойдали эмас. Чунки солиқни тўловчилар имтиёзлилардан маҳсулот сотиб олишни хоҳлашмаяпти,  2019 йил январь ойининг ўзида камида 1 млрд сўм айланмага эга қарийб  мингта ташкилот ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашни танлашди.

Агар занжирда фақат ЯСТ тўловчилар бўлса, улар учун солиқ юки поғонама-поғона тарзида ўсади. Ҳар бир кейинги реализация қилишда солиқдан тушумдан солиқ тўлаш лозим. Бу ишлаб чиқарувчидан харидоргача бўлган товар ҳаракатининг ҳар бир босқичида қийматнинг ошишига олиб келади. Бунда улар ҚҚС билан коммунал хизматлар сотиб олишади, бироқ, солиқни ҳисобга ола олмасликлари боис уни таннархга киритишга мажбурлар.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text156384_qqsdan_ozod_qilish_kurinishidagi_imtiez_biznesga_foydali_emas