Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
Кўп сонли ходимларга эга солиқ тўловчилар учун ходимларнинг ЖШШИРларини аниқлаш учун қўшимча вақт талаб этилиши муносабати билан, 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга - 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди - деб хабар берди ДСҚ матбуот хизмати.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) - бу барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор
.
2021 йил 4 октябрь куни ДСҚ барча солиқ тўловчиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисобот реестрида (5 ва 6-иловалар) ходимларнинг ЖИШШРларини тўғри акс эттириш зарурлиги тўғрисида хабарнома йўллади.
Бухгалтерларга ушбу вазифани енгиллаштириш учун 2021 йил сентябрь учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддати 5 кунга 2021 йил 20 октябрга қадар узайтирилди.
Манбага қаранг.
Ҳисоботни тўлдиришга улгурмаганлар учун Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг тавсияларидан фойдаланишни таклиф қиламиз:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш тартиби;
- ЖШДС солиш объекти ва унинг солиқ базасини аниқлаш тартиби;
- ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун даромад олинган санани қандай аниқлаш керак;
- Жисмоний шахсларнинг қайси даромадлари жами даромадга киритилмайди ва иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ эмас;
- Резидентга ЖШДС қандай ҳисоблаб чиқарилади;
- Иш жойи ўзгарганда резидент даромадларидан ёки ўриндошга ЖШДС қандай ҳисоблаб чиқарилади.
