Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Сиз Ўзбекистоннинг энг яхши бухгалтери ёки аудитори эканлигингизни қандай тасдиқлаш мумкин
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси ва “Солиқ ва божхона хабарлари” газетаси таҳририяти сизни: “Энг яхши бухгалтер - 2021”, “Энг яхши аудитор - 2021” ва “Энг яхши ички аудитор - 2021” республика танловларида иштирок этишга таклиф қилади. Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз! Биз сизга ишонамиз ва ҳар бир иштирокчини қўллаб-қувватлаймиз!
Танловлар Молия вазирлиги қўллаб-қувватлашида ва “ILMFANRIVOJ” НТМнинг техник кўмагида ўтказилади.
Уларда Ўзбекистонда ишлайдиган бухгалтерлар ва аудиторлар (аудитор ёки ички аудитор малака сертификатига эга бўлганлар) стажи, иш жойи ва бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар иштирок этишлари мумкин.
Танловлар икки босқичда ўтказилади.
I босқич (сиртқи) - 2021 йил 6 сентябрдан 31 октябрга қадар.
Сиз танлов тест саволларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали юборишингиз зарур бўлади.
Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари иккинчи босқичга таклиф қилинади.
II босқич (юзма-юз) - 2021 йил 20 ноябрь.
Биринчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар. Сиз ўз касбий билим ва кўникмаларингизни юқори даражада кўрсатишингиз лозим бўлади.
Танлов натижалари 2021 йил 9 декабрь - Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари кунида эълон қилинади.
Мукофотлар ва рағбатлантиришлар:
- “I босқич иштирокчиси” сертификати - I босқичнинг барча иштирокчиларига;
- “Танлов совриндори” дипломи - II босқичнинг барча иштирокчиларига;
- даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар - II босқичнинг ғолибларига;
- “ILMFANRIVOJ” НТМ ўқув марказида малака ошириш курсининг қийматидан 50% чегирма - танловларнинг барча совриндорларига;
- “ILMFANRIVOJ” НТМ ўқув марказида танланган курсларнинг бирида бепул ўқиш - танловлар ғолибларига.
Танловларда иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:
1) “ILMFANRIVOJ” НТМ ҳисобварағига 1 БҲМ (245 000 сўм) миқдорида бир марталик бадални тўлаш;
2) сўровнома, бир марталик бадал тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатини жўнатиш;
3) бухгалтерлар иш жойидан маълумотномани жўнатишлари;
4) биринчи босқичнинг тест саволларига жавобларни 2021 йил 31 октябрга қадар жўнатиш.
Қўшимча маълумотларни бу ерда олиш мумкин:
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси |
|
“ILMFANRIVOJ” НТМ |
|