• beta

Сиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми?

25.11.2019

ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари орқали Humo тўлов тизими терминаллари фойдаланувчиларини мазкур тизимнинг афзалликлари ва терминалнинг тўлақонли ишлаши учун жавобгарлик ҳақида хабардор қилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўлов терминалидан фойдаланиш талабларига риоя қилинмаслиги касса аппаратлари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади.

Терминалдан фойдаланиш тартибини бузиш қуйидаги санкцияларга сабаб бўлади:

  • биринчи ҳуқуқбузарлик – БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача (6 690,0 – 11 150,0 минг сўм);
  • ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрор содир этилганда - БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача (16 725,0 – 22 300,0 минг сўм);
  • пластик карталар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик – БҲМнинг 100 баравари (22 300,0 минг сўм).

Бугунги кунда корхоналарнинг аксарияти Humo терминаллари билан жиҳозланган, бироқ аҳоли Uzcard карталари билан тўловни амалга оширишни давом эттирган ҳолда мазкур тизимнинг пластик карталаридан ҳали фаол фойдаланишмаяпти. Бундай вазиятда терминал эгаси нима биландир таваккалчилик қиладими?

Айтиб ўтилган хабарнома-хат жавоб талаб қилмайди, бироқ уни эътиборга олиш зарур. У жўнатилгандан кейин солиқ органлари вакиллари хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш учун келишлари эҳтимоли мавжуд.

“Humo терминалининг тўлақонли ишлашига” расман тайёр бўлиш учун, унинг ҳолати ва ишлаш қобилиётини текшириб беришлари учун банк мутахассисларини таклиф этинг. Ушбу тартиб-таомил терминал ижара шартномасида назарда тутилган бўлиб, қўшимча тўлов талаб этмайди. Банк билан тузилган шартномангизда ушбу жиҳатни аниқлаштириб олинг. Текширув ўтказилиши ҳолатига ўзингизни эҳтиёт қилиш учун тегишли кузатув далолатномасини тузинг.

 Татьяна Лимарева

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг