ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
СКнинг янги таҳрири: Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари
Янги Солиқ кодексининг лойиҳасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича турар жой ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган объектлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига солиқ солиш юзасидан илгари юзага келган саволлар ечимини топди.
Жисмоний шахсларга солинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
- солиқни тўлаш муддатлари сони – биттадан иккитагача оширилди;
ҳудудларга солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқи берилди.
Солиқ кодексидаги амалдаги норма |
Солиқ кодексининг янги таҳриридаги таклиф
|
Шарҳлар |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
|
||
Мавжуд эмас. |
Солиқ солиш объектларига қуйидагилар қўшилди:
|
Солиқ солиш объектларига илгари улар бўйича талай саволлар юзага келган объектлар киритилди.
|
Мавжуд эмас. |
Солиқ ставкалари бўйича ўзгартиришлар жорий этилди:
|
|
Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланганда ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки ЯТТга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар бўйича солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади ҳамда имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди (СКнинг 276-моддаси). |
Турар жойга мўлжалланган объектлардан фойдаланиш бўйича ўзгартиришлар. Тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) фойда олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари ёки солиқ солиш объектларини юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда 2% ставка бўйича солиқ солинади (434-модда)
|
Таҳририни аниқлаштириш |
Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Солиқни тўлаш 15 октябрга қадар амалга оширилади (СКнинг 277-моддаси).
|
Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини топшириш муддати ўзгарди ва солиқ тўлашнинг қўшимча муддати жорий этилди. Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади. Солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади (435-модда).
|
|
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи |
||
Мавжуд эмас. |
Ҳудудларга солиқ бўйича коэффициентларни белгилаш ҳуқуқи берилди. Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқига эга (449-модда). |
|
Солиқни тўлаш тўғрисидаги хабарнома солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади (СКнинг 293-моддаси). Солиқни тўлаш 15 октябрга қадар амалга оширилади (СКнинг 294-моддаси)
|
Солиқни тўлаш тўғрисидаги хабарномани топшириш муддати ўзгарди ва солиқни тўлашнинг қўшимча муддати жорий этилди. Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади (451-модда). Солиқни тўлаш 15 апрелга ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади. (452-модда). |
|
Шарҳни "Norma" МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.