Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЯТТнинг ёлланган ходимлар билан шартномасини my.soliq.uz да расмийлаштириш
ДСҚ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ёлланма ишчилар билан шартномани расмийлаштиришга мўлжалланган янги хизмат ишга туширилганлиги ҳақида маълум қилди.
Агар сиз якка тартибдаги тадбиркор бўлсангиз ва ёлланма ишчиларингиз бўлса, улар билан шартнома тузиш учун:
1. My.soliq.uzда шахсий кабинетдаги хизматлар қаторидан “Ёлланган ходимларни рўйхатдан ўтказиш” бандини танланг;
2. Ариза шаклида ёлланма ходимнинг СТИР ёки ЖШШИРни киритинг ва «Enter»ни босинг.
3. Тизим автоматик тарзда тўлдирган ёлланма ишчи тўғрисидаги маълумотларни (Ф.И.О, паспорт серияси, рақами ва берилган жойи, яшаш манзили) текширинг.
4. Тушувчи рўйхатдан ўз “Фаолият тури”нгизни танланг.
5. “Фаолиятни амалга ошириш жойи” майдонини автоматик тарзда тўлдиринг.
6. Ёлланма ходимнинг телефон рақами ва меҳнат шартномаси муддатини кўрсатинг.
7. Меҳнат шартномасини PDF форматида юклаб олинг.
8. Ариза жўнатинг.
* СТИР кўрсатилган майдон турли сабабларга кўра ўз ЖШШИРга эга бўлмаган солиқ тўловчилар учун мўлжалланган.
Ариза 1 иш куни давомида кўриб чиқилади. Ёлланган ходим рўйхатга олингандан сўнг, у ҳақида маълумот “Рўйхатдан ўтказилган ходимлар рўйхати” бўлинмасида акс этади.
Ходимни солиқ органларида рўйхатга қўйиш тўғрисидаги ариза топширилган пайтдан бошлаб, 1 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда шахсий кабинетга QR-код билан ҳисобга олиш варақасига юборилади. У ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасида тузилган меҳнат шартномаси амал қиладиган муддатига берилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланма ходимларни ёллашнинг асосий жиҳатлари ҳақида эслатиб ўтамиз:
- Якка тартибдаги тадбиркорлар, лавозим туридан қатъи назар беш нафаргача ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга .
- Ходимни ёллашда, уларнинг ҳар бири билан ёзма шаклда меҳнат шартномасини тузиш шарт. Шаклни бу ерда юклаб олишингиз мумкин .
- Меҳнат шартномасини имзо ва муҳр билан тасдиқлаш, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш шарт эмас .
- Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак .
- Ходимнинг меҳнат стажи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади .
Агарда якка тартибдаги тадбиркор бўлсангиз, сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: