Юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг даромадларига солиқ солиш ставкалари

preview

«Корхона юқори малакали чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. Уларнинг даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича солиш керак?»

Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Жавоб берамиз!» пуллик базасидан олинган, истисно тариқасида эълон қилинмоқда.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга обуна бўлинг.

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Норезидентларнинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олган даромадларига 12% ставкада солиқ солинади СК 382-м. 3-б.. 2019 йил 1 январдан юқори малакали мутахассислардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилган 07.11.2018 й. ПҚ-4008-сон 5-қ. б-б.. Мазкур банд 2023 йил 1 январдан 08.04.2022 й. ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.

 

Ижтимоий солиқ

Юридик шахсларнинг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига ижтимоий солиқ солинади. Солиқ базаси СК 371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси ҳисобланади СК 403-404-м.. Ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоизни ташкил этади СК 405-м..

 

 

 

ЖШДС ЖШДС ЖШДС /uz/publish/doc/text205527_yuqori_malakali_chet_ellik_mutahassislarning_daromadlariga_soliq_solish_stavkalari