Қайта баҳолаш ҳисобига устав фондини кўпайтириш мумкинми

preview

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ УФни жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва /ёки учинчи шахсларнинг мол-мулки ва ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш мумкин. Буни асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисобига амалга ошириш мумкин ёки мумкин эмаслигини  Молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди:

 

- “Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин .

Устав фонди жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва (ёки), агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин .

2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинган . Бироқ хўжалик юритувчи субъектлар буни ихтиёрий равишда амалга оширишлари мумкин.

Мол-мулкнинг қўшимча баҳоланиши (қийматининг оширилиши) ёки арзонлаштирилиши (қийматининг камайтирилиши) натижасида унинг қийматининг ўзгариши 8510-“ Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётида акс эттирилади .

8510-счётида АВни қўшимча баҳолаш суммаси қолдиғи асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда ҳисобдан чиқарилади .

 

Хулоса:

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида 8510-“ Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” счётида АВни қайта баҳолашда ҳосил бўладиган инфляцион резерв суммаси акс эттирилади. Ушбу сумма жамият устав фондига ҳисса ҳисобланмайди ва тегишинча, уни кўпайтириши мумкин эмас”.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Сизга Адлия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг тавсиялари фойдали бўлиши мумкин: