Бошқа солиқ турига мажбурий ўтишда қандай ҳисоботни топшириш керак

preview

“2023 йилнинг июнь ойида жами даромад 1 млрд сўмдан ошди, шу боис СКнинг 462-моддасига мувофиқ биз ҚҚС тўлашга ўтдик. Биз июнь ойи учун қандай ҳисоботни топширишимиз керак – айланмадан олинадиган солиқ бўйичами ёки ҚҚС бўйичами?”.

Вазиятни Солиқ қўмитасида тушунтиришди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– 2023 йилнинг июнь ойига қадар сиз айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар топширгансиз, июнь ойидан кейин эса фақат ҚҚС бўйича ҳисоботлар топширасиз. 2023 йилнинг июнь ойи – бу сиз айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳамда ҚҚС бўйича – 2 та ҳисобот топширишингиз керак бўлган ягона ой.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетида солиқ ҳисоботи шаклларини очган ҳолда, сиз:

1) ҚҚСга ўтиш санасигача амалга оширилган операциялар, расмийлаштирилган ЭҲФ ва онлайн-НКТ чеки суммаси айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда акс эттирилишини;
2) ҚҚСга мажбурий ўтиш санасидан кейин амалга оширилган операциялар ҚҚС бўйича ҳисоботда автоматик равишда акс эттирилишини кўрасиз.

Манбага қаранг.