Қандай қилиб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдириш мумкин

13.10.2020

ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда.

Ҳисоб-китобни қандай тўғри тўлдириш тўғрисида, buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди:

- Барча тақдим этилган ЭҲФ суммаси (товарни экспорт қилишда – БЮД суммаси) энди Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри 3-устунида акс эттирилади.

Фараз қилайлик, тўртта вазият мавжуд:

1. Корхона ижарага олувчиларга коммунал хизматларни қоплашга ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ижарага берувчи учун қоплаш суммаси даромад ҳисобланмайди.

2. Корхона асосий воситани реализация қилди. Уни реализация қилишдан олинган даромад бошқа даромад ҳисобланади ва устун фаолият тури ставкаси бўйича солиқ солинади. Бундан ташқари, бухгалтерияга доир қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган фойда АВни реализация қилишдан олинган даромад ҳисобланади. У ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган реализация қилиш суммасидан фарқ қилади.

3. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда қурилиш хизматлари кўрсатади. Унинг учун ўз кучи билан (ёрдамчи пудрат чегирилган ҳолда) бажарилган хизматлар солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.

4. Воситачилик ташкилотлари ҳисобварақ-фактураларни қайта тақдим этади. Улар бўйича суммалар ҳам уларнинг даромади ҳисобланмайди.

Шу каби вазиятларни акс эттириш учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклига (10104_23 кодли) 0101-сатр “Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар” қўшилди.

1. Корхона ижарага олувчига коммунал хизматларни қоплашга ЭҲФ тақдим этди

Корхона сентябрь ойидан бошлаб бинони ойига 5 млн сўмга оператив ижарага беради. Шартномага биноан ижарага олувчи, ижара ҳақидан ташқари, ҳар ойда коммунал хизматлар суммасини қоплайди. Сентябрь учун қоплаш суммаси 450 минг сўмни ташкил этди.

Ижарага берувчи иккита ЭҲФ тақдим этди: бино ижараси учун (5 млн сўм) ва коммунал хизматларни қоплаш учун (450 минг сўм).

2020 йилнинг III чораги учун Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни қиймати олдинги давр кўрсаткичлари ва чорак учун барча тақдим этилган ЭҲФларнинг суммасидан автоматик тарзда шакллантирилади.

Корхонада бошқа даромадлар йўқ деб фараз қиламиз.

010-сатрнинг 3-устунида автоматик тарзда 5 450 000 сўм пайдо бўлади.

Бироқ қоплаш суммаси ижарага берувчи учун даромад ҳисобланмайди, шу боис уни 0101-сатрда кўрсатиш зарур.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Сўм

 

 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Ижарага бериш бўйича фаолият (лизинг компанияларидан ташқари)

 

 

1

2

3

4

5

6

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

5 450 000

5 450 000

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

450 000

450 000

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр+030-сатр)

040

5 000 000

5 000 000

0

0

2. Ҳисоб-китобда АВни реализация қилишдан олинган даромадни акс эттириш

Корхона 2020 йилнинг 9 ойи учун ишлаб чиқариш фаолиятидан даромад олди – 55 000 минг сўм. Бундан ташқари III чоракда у асосий воситани 12 800 минг сўмга реализация қилди:

  • АВнинг тиклаш қиймати – 14 000 минг сўм;
  • ҳисобланган амортизация – 1 920 минг сўм;
  • қайта баҳолаш сальдоси – 200 минг сўм.

АВни реализация қилишдан олинган молиявий натижа 920 минг сўмга (12 800 – (14 000 – 1 920) +200) тенг.

Дастур II чорак учун Ҳисоб-китоб ва III чорак учун барча тасдиқланган ЭҲФлар маълумотларини Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устунида автоматик тарзда қўшди. Шу жумладан – 12 800 минг сўм миқдорида АВни реализация қилиш суммасини.

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад асосий воситаларни реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Мазкур мисолда бу – 920 минг сўм.

Солиқни тўғри ҳисоблаш учун АВни реализация қилиш суммаси – 12 800 минг сўмни товарларни реализация қилишдан олинган даромаддан (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) чиқариб ташлаш зарур. Бунинг учун уни Ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида кўрсатинг.

Шундан кейин АВни реализация қилишдан олинган даромад – 920 минг сўмни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0303-сатрида кўрсатинг. Шундан сўнг у автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида акс эттирилади ва солиқ базасига қўшилади.

Якунда солиқ солинадиган жами даромад 55 920 минг сўмни (55 000 + 920) ташкил этади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

Сўм

 

 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Саноат

 

 

1

2

3

4

5

6

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

67 800 000,00

67 800 000

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

12 800 000

12 800 000

 

 

 

 

 

 

 

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 030-сатри)

030

920 000

920 000

0

0

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр+030-сатр)

040

55 920 000,00

55 920 000

0

0

 

Бошқа даромадлар

Сўм

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Бошқа даромадлар - жами (020-сатр + 030-сатр), шу жумладан:

010

920 000

Реализация сифатида қараладиган даромадлар – жами (0201-0206-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

020

0,00

Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар – жами (0301-03..-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

030

920 000

 

 

асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар

0303

920 000

3. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчи ташкилотни жалб қилган ҳолда қурилиш ишларини бажарди

Бош пудратчи пардоз ишлари учун 150 млн сўм миқдоридаги суммага шартнома тузди. Ишларнинг бир қисмини у ёрдамчи пудратчи ташкилот ёрдамида бажарди ва 60 млн сўм тўлади. Ёрдамчи пудратчининг хизматлари ҳужжат билан тасдиқланган.

Бош пудратчи буюртмачига 150 млн сўмга ЭҲФ тақдим этди, бироқ бош пудратчи учун фақат ўз кучи билан бажарган ишдан олинган даромад солиқ базаси ҳисобланади, яъни 90 млн сўм (150 – 60).

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ёрдамчи пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишлар суммасини 0101-сатрда кўрсатиш зарур. Шундан кейин 040-сатрда “Солиқ солинадиган жами даромад” бош пудратчи ўз кучи билан бажарган хизматлар суммаси қолади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

 Сўм

 

 

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Қурилиш

 

 

1

2

3

4

5

6

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

150000 000,00

150 000 000,00

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

60 000 000,00

60 000 000,00

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр+030-сатр)

040

90 000 000,00

90 000 000,00

0

0

4. Корхона воситачилик хизматлари кўрсатади

Суғурта агентлиги (воситачи) 2020 йилнинг 9 ойи учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:

  • суғурта хизматларидан тушган тушум – 600 млн сўм, шу жумладан III чорак учун – 250 млн сўм;
  • агентлик ҳақи – 120 млн сўм, улардан III чорак учун – 50 млн сўм.

Воситачилик хизматлари аҳолига нақд ҳисоб-китобга кўрсатилганлиги боис, корхона 250 млн сўмга бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди. Шунингдек у суғурта компаниясига агентлик ҳақи учун 50 млн сўм суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этди.

Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3–устунида III чорак учун дастур 370 млн сўм ҳисоблади:

  • II чорак учун 010-сатр суммасини – 70 млн сўм (120 – 50);
  • III чоракда барча тақдим этилган ЭҲФлар суммасини - 300 млн сўм (250 + 50).

Аҳолидан суғурта хизматлари учун олинган тушум агентнинг даромади ҳисобланмайди, шу боис уни Ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида кўрсатиш зарур.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

 Сўм

 

 

 

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, фаолият турлари бўйича

Воситачилик хизматлари кўрсатиш

 

 

1

2

3

4

5

6

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

370 000 000

370 000 000

 

 

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар

0101

250 000 000

250 000 000

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр+030-сатр)

040

120 000 000

120 000 000

0

0

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал