Қўшиб олинган корхонанинг кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилганда

preview

«Умумбелгиланган солиқларни тўловчи «А» корхонаси айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган «В» корхонасига қўшиб олинди. Бундан кейин хорижий ҳамкор «С» корхонаси «А» корхонасидан импорт шартномаси бўйича қарзни сўради.

Ушбу ҳолат «В» корхонасининг айланмадан олинадиган солиқни тўлашга оид ҳуқуқига таъсир кўрсатадими? У «А» корхонасининг импорт шартномаси бўйича воз кечилган қарзи бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши лозимми?».

Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради:

 

– Вазиятни тартиб бўйича кўриб чиқамиз.

 

1. Қўшиб олиш оқибатлари

«А» ва «В» корхоналар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилди.

Қўшиб олиш – бир ёки бир нечта корхона фаолиятини тўхтатиб, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа корхонага бериш .

Яъни «А» корхонаси фаолияти тўхтатилади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқлигича «В» корхонасига ўтказилади. «А» корхонаси энди фаолият юритмайди, «В» корхонаси эса унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишда фақат қўшиб олинаётган «А» корхонаси томонидан ўз фаолиятини тўхтатаётганлиги ҳақидаги ёзув Реестрга киритилишидан олдинги кунгача бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузади. Бунда якуний молиявий ҳисобот тузилгунга қадар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счёти ёпилади. Соф фойда суммаси эса таъсисчиларнинг қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтирилади (тақсимланади).

 

«А» корхонаси қўшиб олинганидан кейин «В» корхонасида:

  • активлар ва мажбуриятлар ҳажми ўзгаради;
  • жорий ҳисобот йили узилиб қолмайди;
  • даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счёти ёпилмайди;
  • қўшиб олинаётган «А» корхонаси фаолиятини тўхтатиш давлат рўйхатидан ўтказилган санага бўлган ҳолатга кўра якуний молиявий ҳисобот тузилмайди .

 

2. Қарзни ҳисобдан чиқариш оқибатлари

Хорижий ҳамкор импорт шартномаси бўйича қарзидан воз кечган бўлса, «В» корхонаси :

    1) мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни тан олади ва уни айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритади;

    2) даромадга солиқ даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солади.

«В» корхонасининг ушбу операциядан олган жами даромади 1 млрд сўмдан ошган бўлса, у бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши лозим