Ҳисоб-китобларда қандай БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилади

17.03.2020

2020 йил 1 февралдан бошлаб МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этди, БҲМ миқдори эса илгаригидек қолди.  Хўш, қайси мезонни ва қандай ҳисоб-китобларда асос учун олиш лозим?

Эътиборингизга БҲМ ва МҲЭКМ қўлланилиши энг кўп учрайдиган ҳоллар акс эттирилган йиғма жадвални ҳавола қиламиз:

Кўрсаткич номи

2020 йил февралдан бошлаб фойдаланиладиган БҲМ, МҲЭКМ миқдори

Асос

Моддий ёрдам суммаси: 

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам;

МҲЭКМнинг 4,22 баравари
2 866 772,6 сўм
(4,22 х 679 330)

 

 

 

СКнинг 378-моддаси 1-қисми 1-банди

 

 

 

  1. Меҳнат шартномаси бекор қилинганида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси.

МҲЭКМнинг 4,22 баравари
2 866 772,6 сўм
(4,22 х 679 330) 

2007 йил таҳриридаги СКнинг 179-моддаси 20-банди

Янги СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган.

Имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади . Мисол учун, агар ходим 2020 йил 1 апрелга қадар ишдан бўшатилса ва унга ишдан бўшатиш нафақаси 31 мартдан кечиктирмай тўланса, имтиёзни қўллаш ва ЖШДС ушлаб қолмаслик мумкин

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган қуйидагиларнинг қиймати: 

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам

МҲЭКМнинг 2,11 баравари
1 433 386,30 сўм
(2,11 х 679 330)

  СКнинг 378-моддаси 1-қисми 10-банди

Жисмоний шахсларни қисман ЖШДС солишдан озод этиш суммаси 

МҲЭКМнинг 1,41 баравари
957 855,30 сўм

(1,41 х 679 330)

СКнинг 380-моддаси

Бир ой учун белгиланган меҳнат меъёрлари ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажарган ходим меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ЯТС бўйича биринчи разряд

 

679 330 сўм

Тариф сеткаси 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган,

биринчи разряд МҲЭКМнинг 1,000 бараварига тенг

Айрим тоифадаги жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ :
1) якка тартибдаги тадбиркорлар – ойига камида БҲМнинг 1 баравари;

223 000 сўм

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СКнинг 311-моддаси 4-қисми

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор ходимлари), – ойига БҲМ 1 бараварининг 50%и;

223 000 сўм

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари:

  • якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзолари, –ойига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
  • оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно) - ойига БҲМнинг 50%и миқдорида;

223 000 сўм

4) "Ҳунарманд" уюшмасининг ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган, қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган аъзолари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки 2 йилида - ойига БҲМнинг 50%и миқдорида;

223 000 сўм

5) жисмоний шахслар:

  • “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар   25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида - йилига БҲМнинг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

 

223 000 сўм

  • юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари, шунингдек майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар - йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди.

223 000 сўм

6) Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилади. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса ижтимоий солиқ миқдори БҲМнинг камида 50%ини ташкил этади. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

223 000 сўм

Оналарга 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ҳар ойда бериладиган нафақа

 

434 000 сўм. (қатъий белгиланган сумма)

30.12.2020 йилдаги ПҚ-4555-сон қарорга 2-илова

Янги СКда мазкур имтиёз назарда тутилмаган. Имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади . Мисол учун, агар нафақа 2020 йил 31 мартдан кечиктирмай ҳисобланган ва тўланган бўлса, имтиёзни қўллаш ва ЖШДС ушлаб қолмаслик мумкин

Маълумот учун: 2 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш учун нафақа тўлови  ишлаётган оналар учун иш берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади . Худди шу нафақа ишламайдиган аёллар ва бюджет соҳаси ходималарига, шунингдек кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом доирасида маҳаллий бюджетлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланади.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа – БҲМнинг 2 баравари

223 000 сўм

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 79-моддаси

Дафн этиш маросими учун нафақа ­– БҲМнинг 4 баравари

 

 

223 000 сўм

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 89-моддаси;

Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10, 12-бандлари

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация

 223 000 сўм

Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби

Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар:

  • Тошкент шаҳрида, шаҳарлар - вилоятлар марказларида - 0,1;
  • бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08..

Турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20%и миқдорида қопланади

223 000 сўм

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқнома

Кўчма тусдаги ишлар учун устама ҳисоблашда

223 000 сўм

Фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналарда, ташкилотларда ва муассасаларда кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 11-банди

Дала устамаси тўлашда

223 000 сўм

Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 4-банди

 

Чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли жойларда ҳамда оғир табиий-иқлим шароитларида меҳнат қилинадиган районларда ишлаганлик учун туман коэффициентини қўллашда – БҲМнинг 4 баравари миқдорида

223 000 сўм

04.09.1992 йилдаги 407-сон ВМҚнинг 4-банди

Давлат божлари

223 000 сўм (тўлов санасида)

Давлат божи ставкалари

МЖТК ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жарималар

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда 223 000 сўм. Давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун -бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги,  жиноят содир этганда – уни содир этиш вақтидаги БҲМ миқдоридан келиб чиққан ҳолда

МЖТКнинг 25-моддаси 2-қисмига, бошқа тегишли НҲҲга, шунингдек Олий суд Пленумининг 03.02.2006 йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сон қарорининг 16-бандига асосан

Татьяна ЛИМАРЕВА

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал