Экология бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади

preview

Янги йилнинг дастлабки кунларида баъзи бухгалтерлар атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун тўловлар ҳисоб-китобларини http://e-ekologiya.uz  сайти орқали жўнатишга уриниб кўришди. Ушбу ҳужжатлар қабул қилиндими, бу ҳали тушунарсиз. Бунда Ҳисоб-китобни топшириш муддатлари 15 январда тугайди. Buxgalter.uz вазиятни тушунишга ҳаракат қилди.


Ҳали йил бошида Интернет тармоғида атроф муҳит ифслослантирилганлиги учун Ҳисоб-китобни жўнатиш учун иккита сайт мавжуд эди: http://e-ekologiya.uz (ўтган йили ишлаган) ва янги - http://fund.uznature.uz.

Январнинг дастлабки кунларида бухгалтерлар (шу жумладан биз ҳам)  ҳисоб-китобларни http://e-ekologiya.uz орқали жўнатишди, тизим уларни қабул қилгандек бўлди ва “келишишда” мақомини берди. Бироқ кейинчалик жавоб бўлмади. 7 январда ҳужжатнинг мақомини текшириш юзасидан навбатдаги уриниш: «Not Found» деган натижага олиб келди. Ҳисоб-китобни http://fund.uznature.uz янги сайти орқали ҳам жўнатишнинг имкони бўлмади. Buxgalter.uz экспертлари бир неча кун мантиқан Ҳисоб-китоб у ердан жўнатилиши лозим бўлган сайтдаги  шахсий кабинетга киришга уриниб кўришди, бироқ таассуф... Сайтнинг идентификация қилиш тизими ЭРИ калитини “кўрмаяпти”.

Бундан келиб чиқадики, бу йил ҳам Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 23-моддасида белгиланган нормаларни амалга ошириш учун техник имконият мавжуд эмас. Гарчи ҳужжат 2018 йилда қабул қилинган бўлса ҳам!

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи в.б. Фарҳод ДЕҲҚОНОВ шарҳлаб берди: 

– http://e-ekologiya.uz сайти пойтахт тадбиркорлари учун қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилда Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. Бироқ бу йил у ишламаяпти, сабаби қўмита раҳбарияти Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари вакиллари фойдалана олишлари мумкин бўладиган универсал ресурсни яратишга қарор қилди. Бундай ресурс яратилди, ундан http://fund.uznature.uz бўйича фойдаланиш мумкин ва ҳозирги вақтда синов режимида ишлаяпти, шу боис унинг ишида носозликлар кузатилиши мумкин.

Тадбиркорларга бу йил ҳисоб-китобларни топшириш қулай бўлиши учун, Тошкентда ҳар бир туманда қабул қилиш шохобчалари ташкил этилди. Манзиллар ва телефонлар рўйхати - бу ерда.

Амалиётнинг кўрсатишича,  Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг қоидаларини қўллашда бухгалтерлар қийинчиликларга дуч келиб, хатога йўл қўйишмоқда. Бизнинг мутахассисларимиз шахсан бориб барча ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва ҳужжатларнинг зарур шаклларини тўлдиришда профессионал тарзда ёрдам беришади.

Ана шундай... Бухгалтер, кроссовкани кийинг ва - олға! Афсуски, рақамлаштириш 2021 йилда сизни Экология бўйича ҳисоб-китоб юзасидан  қутқармайди.

Олег ГАЕВОЙ