20 июль

preview

• 2022 йил июнь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м. 1–4-қ.);
• 2022 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Бюджет ташкилотлари ва ННТлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2022 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва солиқ тўланади (СК 339-м. 5-6-қ.) (СК 340-м.) (СК 480-м.);

• 2022 йил июль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини  йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади (СК 448-м. 3-қ.);

• 2022 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1–2-қ.);
• 2022 йил июнь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. (СК 273-м. 1–2-қ.) (СК 259-м.) *;
• 2022 йилнинг II чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 280-м.) (СК 281-м.).
• 2022 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5–6-қ.);
• 2022 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3–4-қ.);
• 2022 йилнинг II чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-1-м.) (СК 454-2-м.) (СК 454-6-м.) (СК 454-7-м.);


* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади