Солиқчиларнинг ортиқча тўланган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳақидаги хатига қандай жавоб бериш керак

preview

Солиқ қўмитаси юридик шахсларга ортиқча тўланган дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳақида хатлар йўллади.

 Ушбу хатга қандай жавоб бериш кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди.

 

Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хатда Солиқ қўмитаси Солиқ кодекси моддаларига ҳаволалар билан солиқ тўловчиларга дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш қоидаларини эслатиб ўтади. Бунда солиқ тўлов манбаида ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишига эътиборни қаратади. Солиқ фоизлар ва дивидендлар тарзида тўланадиган суммадан аниқ белгиланган ставка бўйича ушлаб қолинади.

Бундай хатни солиқ бўйича ортиқча тўловга эга юридик шахслар манзилли тарзда олишди. Хатнинг моҳияти солиқчилар сўраётган нарсадан иборат: модомики ортиқча тўлов бор экан, ҳисоб-китобларнинг аниқлиги ва солиқ ҳисоботининг ҳаққонийлигини қайта текширинг. Шунингдек, хатда: агар сизнинг ортиқча тўловингиз – бу ҳақиқатан ортиқча тўланган маблағлар бўлса, Солиқ қўмитаси ушбу пулларни белгиланган тартибда қайтаришга тайёр, дейилган.

Тажрибамдан биламанки, кўп солиқ тўловчилар дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқни онгли равишда ортиқча тўлайдилар. Бухгалтерлар маблағларни шундай тарзда келгусига олиб қўйишади. Одатда, кейинчалик солиқларни тўлаш билан муаммолар юзага келиши ҳолатига – ҳозир пул борида кўпроқ тўлаш мумкинлигидан келиб чиқишади. Бундай ҳаракат қилиш тақиқланмаган.

 

Хатга қандай жавоб бериш керак

Ҳисоботларни ва ҳисоб-китобнинг тўғрилигини қайта текширинг – бу ортиқча бўлмайди. Агар хато аниқланса – солиқ ҳисоботини қайта топширинг. Ортиқча тўловларга нисбатан қандай йўл тутишни – ўзингиз ҳал қиласиз. Ушбу маблағларнинг тақдири Солиқ кодексининг 103-105-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ белгиланиши мумкин, яъни улар ҳисобга олинади ёки қайтарилади.

Амалиётнинг кўрсатишича, аксарият солиқ тўловчилар ушбу суммаларнинг қайтарилишини талаб қилишмайди, балки солиқ органлари билан кейинчалик ҳисоб-китоблар учун фойдаланишни афзал кўришади.

Мазкур хатга жавоб ёзиш шарт эмас, сабаби солиқчилар бу ҳақда махсус сўрашмаяпти. Сиз амалга оширадиган ҳар қандай ҳаракатни улар шундоқ ҳам кўришади ва сизнинг ҳисоботларингиз ва аризаларингиз бўйича назорат қилишлари мумкин. Агарда сизда мавжуд бўлган солиқ қарзини сўндириш зарурати бўлса, улар ортиқча тўловни сизнинг розилигингизсиз мустақил равишда шу ишга йўналтириш ҳуқуқига эга.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади