Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2012 й. 363-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2012 й.

N 363


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР ШАКЛЛАРИНИ

ВА УЛАРНИ БЕРГАНЛИК УЧУН ГЕРБ ЙИҒИМИ

МИҚДОРИНИ     ТАСДИҚЛАШ     ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 25 АПРЕЛДАГИ 119-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Гербли гувоҳномалардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорининг 4-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда) "2013 йил 1 январгача" сўзлари "2013 йил 1 декабргача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошевга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 591-модда