Молия вазирининг 17.02.2009 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг айрим буйруқларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1907-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.02.2009 й.
N 1907
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
17.02.2009 й.
N 24
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
айрим буйруқларини ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблаш тўғрисида
(2009 йил 6 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 515-модда) 12-1-иловасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 29 августдаги 92-сонли "Автобензин ва дизел ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги буйруғи (2008 йил 5 сентябрь, рўйхат рақами 1852 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 383-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 13 октябрдаги 100-сонли "Авиакеросин ёқилғиси учун қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги буйруғи (2008 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 1866 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 42-сон, 429-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 96-модда.