Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 59-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01-16-18/13-сон "Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мулкини бошқа корхона ва ташкилотларга ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 02.06.2009 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2009 й. 869-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2009 й.

N 869-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.06.2009 й.

N 59


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.06.2009 й.

N 01-16-18/13


ҚАРОРИ



Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча

фойдаланилмаётган давлат мулкини бошқа корхона ва

ташкилотларга ижарага бериш тартиби тўғрисидаги

низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2009 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 15-сон, 186-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1999 йил 23 ноябрдаги 88-сон ва 1999 йил 29 ноябрдаги 17-сон билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мулкини бошқа корхона ва ташкилотларга ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 869, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 1-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2001 йил 6 сентябрдаги 102 ва 10-1-262-сон "Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мулкини бошқа корхона ва ташкилотларга ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори (рўйхат рақами 869-1, 2001 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2001 йил, 17-сон).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

     

Д. Мусаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 275-модда.