Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома (Берлин, 2014 йил 14 октябрь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив

Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари

юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш

тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси, бундан кейин "Аҳдлашувчи Давлатлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга (бундан кейинги ўринларда "Битим" деб аталувчи) мувофиқ,

келгусида икки томонлама иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳамда солиқларнинг самарали ва тўғри ундирилишини таъминлаш учун солиқлар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Битимнинг 26-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"26-модда. Маълумот алмашинуви


(1) Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Битимни амалга ошириш учун ёки Аҳдлашувчи Давлат ёхуд унинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларидан бири номидан Аҳдлашувчи Давлатлар миллий қонунчилиги бўйича солиқ солиниши мазкур Битимга зид бўлмаган қисмига оид ундириладиган ҳар қандай кўринишдаги ва номланишдаги солиқларга нисбатан ушбу қонунчиликни қўллаш ёки унга амал қилиш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган маълумотларни алмашадилар. Маълумот алмашинуви мазкур Битимнинг 1 ва 2-моддалари қоидалари билан чекланмайди.

(2) Аҳдлашувчи Давлат

...